Vii. Глоссарий олий таълимнинг Давлат таълим стандарти
Download 207.82 Kb. Pdf ko'rish
|
GLOSSARIJ-3
- Bu sahifa navigatsiya:
- 61.Узлуксиз таълим
- 62. Модернизация
57.Қўшимча фанлар - талабаларнинг таълим фанлари бўйича қўшимча равишда билим олишга бўлган эҳтиёжини қондириш, таълим сифатига қўйилаётган талаблар ва меҳнат бозори канъюктураси тез ўзгараётган шароитида бакалавриат йўналишлари бўйича таълим дастурларининг сафарбарлиги ва мослашувчан бўлишини таъминлашни назарда тутадиган ўқув режасидаги блок. 58.Йўналиш - 5-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган “бакалавр” академик даражаси доирасида касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришни таъминловчи таянч ва фундаментал билимлар, уқувлар ва кўникмалар мажмуаси. 59.Мутахассислик - 5А-босқичнинг таълим дастури бўйича олий таълим муассасаси битирувчиси томонидан эгалланган ва бериладиган “магистр” академик даражаси доирасида касбий фаолиятнинг муайян турини бажаришни таъминловчи аниқ мутахассислик бўйича билимлар, уқувлар ва кўникмалар мажмуаси. 60.Битирув малакавий иши - бакалавриат йўналишида таълим олаётган талабанинг ўқиш даврида эгаллаган назарий ва амалий билимлари асосида бажарган илмий тадқиқот ишларининг натижаси. 61.Узлуксиз таълим - таълим турлари (мактабгача таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб ҳунар таълими, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим ва малака ошириш, мактабдан ташқари таълим,) бўйича таълим-тарбиянинг мазмунан кетма-кетликда ва мантиқий узвийликда амалга оширилиши. 62. Модернизация - янгилаш, янги тузилмавий, мазмуний ўзгаришлар қилиш. 63.Давлат таълим стандартлари - стандарт тушунчаси (инглизча sandart) меъёр, намуна, ўлчов маъноларини билдиради. ДТС – талаба томонидан ўзлаштирилиши керак бўлган билим, кўникма, малакаларнинг зарурий миқдор ва сифат даражаси. Download 207.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling