Vii. Глоссарий олий таълимнинг Давлат таълим стандарти
Download 207.82 Kb. Pdf ko'rish
|
GLOSSARIJ-3
47.Стипендия комиссияси - олий таълим муассасаларида талабаларга
стипендиялар тайинлаш учун ўқув ишлари бўйича проректор раислигида бир ўқув йилига факультетларнинг деканлари, касаба уюшмаси ва ёшлар ташкилотлари, академик гуруҳлар, бухгалтерия вакилларидан ташкил этиладиган ва Олий таълим муассасасининг ректори тасдиқлайдиган комиссия. 48.Рейтинг назорати - олий таълим муассасасида давлат таълим стандартларига кирадиган фанлар бўйича талабаларнинг билим ва маҳоратларининг аттестацион синовлари. 49.Ўқув режа - олий таълим муассасаларининг аниқ бир таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун ўрнатилган тартибда Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасаларининг тегишли кафедрасининг етук профессор-ўқитувчилари томонидан турдош олий таълим муассасаларининг шу соха бўйича юқори малакали мутахассисларини хамда кадрларни буюртмачиларини жалб этган ҳолда ишлаб чиқиладиган - норматив ҳуқуқий ҳужжат. 50.Ишчи ўқув режа - олий таълим муассасасининг аниқ бир таълим йўналиши ёки магистратура мутахассислиги учун Давлат таълим стандартларига асосан таянч олий таълим муассасалари томонидан ишлаб чиқилган ўқув режага асосан хар ўқув йили учун ишлаб чиқиладиган ва ўрнатилган тартибда ОТМнинг ўқув ишлари бўйича ректори (проректори) томонидан тасдиқланадиган ўқув жараёнининг норматив ҳужжати. 51.Намунавий ўқув дастури - ўқув режадаги аниқ фанлар бўйича давлат таълим стандартларига асосан таянч ОТМларининг тегишли кафедралари томонидан ишлаб чиқиладиган, ўқув материалларни ўзлаштиришга ва ўқитиш мазмунига қўйиладиган мажбурий талабларни ўз ичига оладиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тасдиқланадиган, ОТМлари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабалари учун тавсия этиладиган меъёрий ҳужжат. Download 207.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling