Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўҒрисида


-модда. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш


Download 40.63 Kb.
bet11/16
Sana08.05.2023
Hajmi40.63 Kb.
#1442794
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16
Bog'liq
виждон эркинлиги (2)

20-модда. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаатни кўриб чиқиш
Электрон мурожаатни юборувчи электрон сўровни шакллантиришни якунлаб, электрон тизим томонидан автоматик тарзда белгиланадиган давлат божи тўловини амалга оширади.
Давлат божи тўланганидан кейин диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги мурожаат кўриб чиқиш босқичига ўтади.
Агар мурожаатда тўғрилаш мумкин бўлган хатолар мавжуд бўлса ёки ушбу Қонунда талаб қилинадиган ёхуд электрон мурожаатни юборувчи ҳавола қилаётган ҳужжатлар мавжуд бўлмаса, рўйхатдан ўтказувчи орган унга беш иш куни ичида хатоларни тузатиш ва етишмаётган ҳужжатларни юбориш учун имкон беради. Рўйхатдан ўтказувчи орган электрон мурожаатни юборувчининг илтимосномасига кўра бу муддатни беш иш кунидан кам бўлмаган муддатга узайтириши мумкин.
Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун юборилган ҳужжатларнинг ишончлилигини ва уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширишга ҳақли.
21-модда. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш муддатлари
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қуйидаги муддатлар ичида кўриб чиқилади:
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш учун — мурожаат олинган кундан эътиборан бир ойлик муддатда;
диний ташкилотни қайта рўйхатдан ўтказиш учун — мурожаат олинган кундан эътиборан ўн беш кунлик муддатда.
22-модда. Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш якунлари
Рўйхатдан ўтказувчи орган диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш якунларига кўра қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш ҳақидаги;
диний ташкилотни рўйхатдан ўтказишни рад этиш тўғрисидаги.
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, рўйхатдан ўтказувчи орган қарор қабул қилинган санадан эътиборан уч иш куни ичида:
диний ташкилот ҳақидаги маълумотларни диний ташкилотлар реестрига киритади;
диний ташкилотни солиқ органларида ва статистика органларида ҳисобга қўйишни амалга оширади;
электрон тизимда диний ташкилотнинг шахсий кабинетини яратади;
диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги электрон гувоҳномани шакллантиради;
диний ташкилотнинг рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги электрон гувоҳномани ва диний ташкилот уставини диний ташкилотнинг электрон тизимдаги шахсий кабинетига юборади.
Диний ташкилотнинг қайта рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги электрон гувоҳномада диний ташкилот ҳақидаги аввалги маълумотлар, шу жумладан унинг номи, рўйхатдан ўтказувчи органнинг номи, диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган сана, шунингдек қайта рўйхатдан ўтказилган сана кўрсатилади.
Рўйхатдан ўтказувчи органнинг ўзгариши муносабати билан диний ташкилот қайта рўйхатдан ўтказилган тақдирда, янгитдан рўйхатдан ўтказган орган илгариги рўйхатдан ўтказувчи органни тегишли рўйхатдан ўтказишга оид маълумотларни кўрсатган ҳолда электрон тизим орқали бу ҳақда хабардор қилади.
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш рад этилган тақдирда, қарор қабул қилинган кундан кейин бир иш куни ичида электрон мурожаатни юборувчининг электрон тизимдаги шахсий кабинетига рад этиш асослари кўрсатилган ҳолда хабарнома юборилади.
Диний ташкилотни рўйхатдан ўтказиш рад этилганлиги, башарти рад этиш асослари бартараф этилса, ҳужжатларни такроран тақдим этиш учун монелик қилмайди.

Download 40.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling