Вопросы по оске рус


Клиник кўриниши хусусиятлари


Download 0.58 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/21
Sana27.01.2023
Hajmi0.58 Mb.
#1131305
TuriТопик
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21
Bog'liq
ответы нейростоматологии

 Клиник кўриниши хусусиятлари:. тил-ҳалқум нерв невралгияси клиник 
жиҳатдан бир неча секунддан 1-3 дақиқагача давом этувчи бир томонлама 
оғриқ пароксизмлари билан ифодаланади. Кучли оғриқ тил илдизида бошланиб
тезда юмшоқ танглай, бодомсимон безлар, ҳалқум ва қулоққа тарқалади. 
Пастки жағ, кўз ва буйинга узатилиши мумкин. Оғриқ пароксизми чайнаш, 
йўтал, ютиш, эснаш, жуда иссиқ ва совуқ овқат қабул қилиш, одатий 
гаплашишдан пайдо бўлиши мумкин. Одатда ҳуруж вақтида беморлар 
ҳалқумида қуриш, ундан кейин кучли сўлак ажралиши бўлади. Бироқ ҳалқумда 
қуриш касалликнинг доимий белгиси ҳисобланмайди, чунки кўпчилик 
беморларда қулоқ олди безлари секретор етишмовчилиги бошқа сўлак 
белгилари томонидан компенсацияланади.
Ҳалқум кўтарувчи мушак фалажлигидан ютиш бузулиши клиник 
ифодаланмаган бўлади, чунки бу мушакни ютиш актида аҳамияти кам. Шу 
билан бирга турли сезги бузилиши, жумладан проприоцептив – тилни оғиз 
бўшлиғида жойлашишига жавобгар, овқат чайналиши ва ютилишида 
қийинчилик кузатилиши мумкин.
Тил-ҳалқум нерв невралгияси тўлқинсимон кечади, куз ва қиш фаслида қўзғаш 
кузатилади.
Қиёсий ташхис: уч шохли нерв невралгияси. Ноғора чигали синдроми. Тил 
илдизи ва ҳалқуми ўсмалари.
Даволаш принциплари: Асосий касаллик давоси. Оғриқ пароксизмини 
тўхтатиш учун ҳалқум ва тил илдизи 10% кокаин эритмаси суртилади, оғриқ 6-
7 соатга оғриқ тўхтайди. Кучли оғриқ синдромида тил илдизига 1-2% новокаин 
эритмаси юборилади. Шу билан бирга ичиш учун нонаркотик анальгетиклар 
(фенилбутазон, метамизол натрия, напроксен, ибупрофен ва б.) ва тутқаноққа 
қарши препаратлар (фенитоин, карбамазепин) буюрилади. Кучли оғриқ 
синдромида уйқу чақирувчи, седатив, антидепрессантлар и нейролептик 
препаратлар қўллаш мақсадга мувофиқ. 
Физиотерапевтик услублар яхши самара беради: диадинамотерапия ёки 
бодомсимон безлар ва ҳиқилдоқ соҳасига СМТ қилинади, гальванизация. 
Витамин В1, поливитамин комплекслар, АТФ, ФиБС ва бошқа 
умумқувватловчи препаратлар тавсия қилинади. Сабабчи касалликни 
мувофаққиятли даволанганда, айниқса тил-ҳалқум нерви эзилганда, соғайиш 
бўлади. Бироқ невралгияни тўлиқ тўхтатиш учун бир неча йил давомида 
даволаш талаб қилинади. 

Download 0.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling