Вояга етмаган маҳкумларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини тушунтиринг


Download 127.01 Kb.
bet12/21
Sana02.02.2023
Hajmi127.01 Kb.
#1146311
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21
Bog'liq
JIK6976969803

11-kazus.
Шокиров икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдирганликда айбланиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан айбдор деб топилиб, унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияда ўташ белгиланган. Жазони ижро этиш колониясига етиб келган Шокиров колония бошлиғига узоқ муддатга учрашув ўтказиш учун ариза билан мурожаат этган. Жазони ижро этиш муассасаси бошлиғи маҳкумнинг илтимосини рад этган ва умрбод озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм этилган шахсларга узоқ муддатга учрашув ҳуқуқи берилмаслиги билан изоҳлаган.


Умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш тартибини муҳокама этинг.
Жазони ижро этувчи муассаса маъмуриятининг ҳарикатлари қонунийлигига баҳо беринг.
Ушбу ҳолат юзасидан мустақил фикрингизни билдиринг
Jik 136-139, Javob: jik 137-moddaga muvofiq qattiq tartibdagi maxsus tartibli koloniyadagi shaxs yil davomida bir marta qisqa uchrashuvga huquqi bor xolos. Faqat odatdagi sharoitdagi mahkumlarga bir yilda bitta uzoq bitta qisqa uchrashuv beriladi. Yengil sharoitda bita uzoq ikta qisqa uchrashuv. 136ga ko’ra Shokirov maxsus tartibga kelishi bn dastlabki 10 yilini qattiq sharoitda o’taydi
12-kazus
Алиев 2017 йилнинг январь ойидан бошлаб ўзининг қариндоши Тиллаевга тегишли бўлган Тошкент шаҳар 20-хонадонда вақтинча яшаб келиб, у Тиллаев ва уни турмуш Тиллаеваларни вояга етмаган фарзандлари 2004 йилда туғилган Турдиев билан яхши муносабатда бўлиб келиши натижасида уларни ишончларига кириб, унга қараб юриш ниқоби остида уни ўн тўрт ёшга тўлмаганлигини билгани ҳолда, ожизлигидан фойдаланиб муттасил равишда жинсий эхтиёжини ғайритабиий усулда қондириб келган.
Шундан сўнг, Алиев жиноятини яшириш мақсадида Турдиевни ўлдириб, балкондаги маҳсус ўтириш учун ўрнатилган топчан остига яшириб қўйган. Алиев ўзининг жиноий ҳаракатларини давом эттириб, Турдиевни овозини эшитиб чиққан келинойиси Тиллаевани хомиладор бўлганлигини билгани ҳолда ўша пичоқ билан танасининг турли жойларига ўта шавқатсизлик билан пичоқ билан уриб қасддан ўлдирган.
Шундан сўнг, Алиев, содир этган жиноятини изларини яшириш мақсадида хонадонда мустақил ҳаракат қила олмай, ожиз аҳволда бўлган жияни 2007 йилда туғилган Турдиев бўлишига қарамасдан, алкоголь ҳисобланган «коньяк» ичимлигини хонадоннинг турли жойларига сепиб, бошқаларни ҳаёти учун хавф туғдиришини англаган ҳолда уйни ёқиб юбориб, ўз ҳаётини сақлаш учун хожатхонага яшириниб олган.
Ёнғин чиққанидан хабар топган Ёнғин Хавфсизлиги Бошқармаси ходимлари воқеа жойига етиб келишиб, ёнғинни ўчириб хонадон ичкарисида қолиб кетган Турдиев ва Алиевларни олиб чиқишган.
Турдиев Республика шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш илмий марказининг жонлаштириш бўлимига ётқизилган, лекин, шифокорларнинг кўрсатган тиббий ёрдамларига қарамасдан, у ис газидан ўткир захарланиш натижасида вафот этган.
Тергов жараёнида Турдиевни ўлимини келиб чиқиш сабаби ва бошқа ҳолатларни аниқлаш юзасидан ўтказилган тиббиёт экспертизасининг 01.02.2017 йилдаги 00-сонли хулосасига кўра, Турдиевни орқасида тан жароҳатлари мавжудлиги аниқланиб, ушбу жароҳат шартли соат циферблати бўйича «11» ва «1» да оқиш рангли чандиқлашган сохаси бўлиб, булар хаётийлигида ўлимидан 4-5 ойдан кам бўлмаган муддатда қаттиқ тўмтоқ жисм таъсирида ҳосил бўлганлигини ва ўлими-бўйин аъзолари, трахея, қизилўнгач, бўйин юмшоқ тўқималари, қон томирлар жароҳати билан кечган, бўйин сохасини кесилиши, чап оёқ ва ўнг болдир соҳаларида кўплаб куйган жарохатлари оқибатида ташқи қон кетишидан юз берганлигини аниқланган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 03.02.2017 йил кунги хулосасига кўра, Тиллаевани ўлими-кўкрак қафаси орқа юзаси чап томонига кириб борган плевра ва чап ўпка тўқимасини жароҳатланиши билан кечган ички ва ташқи қон кетиши, бўйин пастки қисми чап томони кўкрак қафаси орқа ва чап ён юзаси, қорин чап томони, қов сохаси ва бошқа кўплаб куйган жароҳатлари оқибатида юз берганлиги аниқланган.
Суд тиббиёт экспертизасининг 10.02.2017 йил кунги 30-сонли хулосасига кўра, Турдиевни ўлими ис газидан ўткир захарланиш оқибатида юз берганлиги аниқланган.
Алиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 97-моддаси 2-қисмининг “а,б,в,д,ж,о” бандлари, 119-моддасининг 4-қисми билан айбдор деб топилган ва узоқ муддатга ҳукм қилинган. Узоқ муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинган Алиев жазонинг 10 йилини қаттиқ тартибдаги сақлаш шароитида ўтади. Кейин Алиев одатдаги сақлаш шароитига ўтказилди. Бироқ жазони ижро этиш вақтида интизомни бузганлиги учун унга хайфсан эълон қилинди ва қаттиқ сақлаш шароитига қайта ўтказилди.



Download 127.01 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling