Word- windows нинг матнли хужжатларни яратиш, кўриб чиқиш, тахрирлаш, форматлаш ва чоп қилишга мўлжалланган иловасидир


Колонтитул – ҳар бетнинг устки(устки колонтитул) ёки остки(остки колонтитул) хошиясига босилган (одатда, бетдаги


Download 37.56 Kb.
bet3/12
Sana26.01.2023
Hajmi37.56 Kb.
#1124299
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
word matn

Колонтитул – ҳар бетнинг устки(устки колонтитул) ёки остки(остки колонтитул) хошиясига босилган (одатда, бетдаги маълумотни қайси боб ёки параграфга тегишлилигини кўрсатувчи) ёзув.

«Вставка» (Жойлаштириш- Insert) бандида хужжатга турли объектларни жойлаштиришга мўлжалланган буйруқлар жамланган.

«Формат» (Format) бандида хужжатни форматлаш «шакллантириш» га мўлжалланган буйруқлар жамланган. Булар:

- белги ва абзацларни форматлаш (Font ва Paragraph)

-абзац, расм, жадвал катакчаларини яратиш ва тўлдириш (Borders and Shading);

- сарлавҳаларни тартиблаш (Heading Numbering);

- Расмийлаштириш стили(усули) билан ишлаш (Style) буйруқларидир.

5. Менюнинг «Сервис» (Tools) бандида опцияларни ўрнатиш (Options) ва автоматик созлаш (Autocorrect) га мўлжалланган буйруқлар жамланган.

6. Асосий менюнинг «Таблица» (Table) бандида жадваллар билан ишлашга мўлжалланган бўйруқлар жамланган.

7. Менюнинг «Окно» (Window) бандида WORD процессори томонидан бир пайтда ишланадиган хужжатлар ойналари билан ишлашга мўлжалланган буйруқлар жамланган.

Асосий менюдаги бандларга жамланган буйруқларни кўпи ОТ учун умумий бўлган буйруқлардир. Аммо, фақатгина WORD процессоригагина тегишли буйруқлар ҳам мавжуд.

Ойнанинг кейинги қаторларида ускуналар панеллари жойлашга. Уларни «Стандарт», «Форматлаш» ва «Яратиш ва тўлдириш» гуруҳларига ажратилади. Уларнинг ҳар бири ўнлаб турли ишларни бажаришга мўлжалланган белгилардан тузилган бўлиши мумкин.

Хужжатни ойнасида: Нормал (Normal); бетларни белгилаш(Page Layout) ва хужжат тузулиши (Outline) усулларида тасвирлаш мумкин. Буларни танлаш учун ишчи майдонни пастида учта тугмача жойлаштирилган. WORD юкланганда нормал усули ўрнатилади. Бошқа усулни ўрнатиш учун уни тугмачасида сичқонни чертиш керак.

Ойнанинг қуйи қисмида расмлар чизиш учун керак бўладиган асбоблар панели жойлашган (2-расм).

WORDда матнларни киритиш. Матнларни клавиатурадан терилади. Янги қаторга ўтиш учун Enter тугмачасини босиш шарт эмас. Терилаётган матн ўнг четга етганда WORD автоматик равишда янги қаторга ўтади.
2-расм


WORD процессори чоп этилмайдиган белгилар(пробел, абзац охири маркери, катакча охири маркери, Tab белгиси)ни тасвирини ойнага чиқариш имконини беради, Пробел унча катта бўлмаган қора нуқта, абзац охирининг маркери ¶ белгиси, жадвал катакчаси охирининг маркери – белгиси, Tab белгиси – белги билан акслантирилади.

Текшириш учун саволлар


1. Матн мухаррирларининг турлари ва уларнинг фарқини тушунтириб беринг.

2. матн процессори имкониятларини тушунтириб беринг.

3. Wordни қандай ишга тушурилади?

4. Wordда ишни қандай тугалланади?

5. Wordнинг аслосий менюси қанадай бандлардан иборат?

6. Wordнинг асосий менюси бандларининг вазифаларини тушунтириб беринг.

7. Танлаш майдонлари гуруҳида қандай буйруқлар бор?

8. Ускунлар панелидан қандай мақсадларда фойдаланилади?

9. Жадвал нима, у менюнинг қайси банди ёрдамида ҳосил қилинади?

10. Бош менюнинг «Окно» бандаи қай мақсадда фойдаланилади?

11. Word хужжатига диаграмма ва расмларни жойлаштириш ёки уларни чизиш мумкинми ?





Download 37.56 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling