Paintbrushдан рекламалар, эълонлар, таклифнома, табрикномалар ва ҳ.к яратишда фойдаланиш мумкин. Шу билан бирга Paintbrush программасидан жиддий график ишлар: лойихалаштириш ишларида, фотосуратларни таҳрирлашда ҳам фойдаланиш мумкин. График мухаррирлар орасида Paintbrush программаси энг содда программа бўлишига қарамасдан, кўпчилик фойдаланувчилар учун имкониятлари етарлидир.
Paintbrushни ишга тушириш ва ундан чиқиш стандарт усулда амалга оширилади - унинг пиктограммасида сичқон тугмачаси икки марта босилади.
Программа ишини тугатиш ҳам стандарт усулда бажарилади.
Агар Paintbrush программасини ойнаси ёпилаётган вақтда экрандаги расмга бирор ўзгартириш киритилган бўлиб, у сақланмаган ҳолда экранга мулоқот ойнаси чиқади ва файлдаги ўзгартиришни сақлаш сўралади. Бу ўзгартиришларни сақлаш учун -YES жавоби берилиши ва тахрирлагичдан чиқиш, сақламаслик учун NO жавоби берилиши ва таҳрирлашни давом эттириш мумкин.
Рaintbrush программасининг ойнаси бир вақтнинг ўзида фақат битта программа ишлаётганидан дарак беради. Шу сабабли хужжатлар ойнаси программа ойнасининг бир қисми ҳисобланади. Paintbrush ойнаси стандарт элементлар (программа сарлавҳаси ва горизонтал меню) дан ташқари ойнанинг вертикал ва горизонтал айланиш чизиқларига эга ҳамда 4та махсус соҳадан иборат: ишчи майдон, асбоблар панели, чизиқ кенглигини танлаш майдони ва ранглар палитра майдони.
Ойнанинг асосий қисмини ишчи майдон ташкил этиб бу жой фойдаланувчининг ижод қиладиган, яъни турли шакл ва расмларни ясайдиган майдонидир.
Асбоблар панели ойнанинг чап қисмида жойлашган бўлиб бу панель кичкина расмчалар-пиктограммалардан иборат. Бу пиктограммалар танлангандан кейин хақиқий чизиш асбобига айланиб турли амалларни бажаришга киришади.
Бирор асбобни танлаш учун унинг устига сичқонча тугмаси билан босиш кифоядир. Энди, ҳар бир асбобнинг вазифасини алоҳида кўриб чиқамиз.
Фигурали қайчи – сичқончанинг кўрсаткичи қайчига айланади ва расмдан исталган шаклдаги бўлакни қирқиб олиб исталган жойга нусха кўчириш имкониятини яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: |