Ранг палитраси- у ёки бу рангни қандай кодланганлигини билдирувчи жадвалдир. У тасвир билан бирга тайёрланади ва файлда сақланади. Компьютер учун энг қулайи 24 разрядли True Color усулидир.
Унда ҳар бир асосий ранг учун биттадан байт ахборот аж-ратилади. Хар бир рангнинг ёритилганлиги 0 дан 255 гача сонларда ифодаланади. Натижада 16,5 млн турли тусдаги рангларни ҳосил қилиш мумкин.
+уйида, нисбатан содда Paintbrush- график мухаррири билан танишамиз.
Текшириш учун саволлар
1. Компьютер графикаси атамасининг мазмунини тушунтириб беринг.
2. Пиксель деб нимага айтилади?
3. Компьютер графикасининг қандай турларини биласиз? Уларнинг фарқини тушунтириб беринг.
4. Тасвирниўлчами ва хал қилиш имконияти сўзларининг маъносини тушунтириб беринг.
5. Пикселизация эффекти нимани англатади
6. Объектга йўналтирилган графика сўзи нимани англатади?
7. Фрактал графикада расмларни ҳосил қилиш хусусиятларини тушунтириб беринг
8. Тасвирнинг табиий ўлчами нима?
9. Ранг моделининг қандай турлари бор? Улар нимаси билан фарқланади?
10. Ранг палитраси нимани англатади?
Paintbrush ГРАФИК МУХАРРИРИ БИЛАН ТАНИШУВ.
МА+САД. Paintbrush график мухаррирининг асосий
тушунчалари билан танишиш.
Paintbrush - WINDOWS операцион қоби\ида ишлайдиган ва экранда тасвирларни яратиш ҳамда таҳрирлаш учун мўлжалланган программадир. Бу тасвирлар ни файлларда .bмp ёки .pcx кенгайтмалар билан ёзилади. Paintbrush ёрдамида мурракаб ва чиройли расмлар, схемалар ва чизмалар чизиш мумкин. Унда матнлар киритиш ва WINDOWS программасида қўлланиладиган барча шрифтлардан фойдаланиш мумкин.
Чизмалар махсус асбоблар("+айчи") ёрдамида чизмалардан бўлак-бўлак қилиб қирқиб олиниши, уларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириш, нусха олиш кичрайтириш ва катталаштириш, айлантириб олиш мумкин. Агарда ранглар туси етарлича бўлмаса, у ҳолда рангларни аралаштириб, янги ранглар ҳосил қилиш ҳам мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |