Векторли графика кўпроқ расмларни яратиш учун қўлла-нилади. Бундай воситалар тахририят ва нашриётларда, дизай-нерлик бюроларида, реклама бўлимларида кенг қўлланилмоқда.
Чизиқ векторли графиканинг асосий тушунчасидир. Чизиқ - бу векторли графиканинг элментар обьектидир. Векторли тасвирдаги хамма нарса чизиқдан ташкил топади. Мураккаброқ обьектлар содда обьектларни бо\ланишидан ҳосил қилинади. Масалан, тў\ри тўртбурчакни тўртта бо\ланган чизиқдан, куб ёки 12 та бо\ланган чизиқ ёки 6 та бо\ланган тўртбурчакдан ҳосил қилиниши мумкин. Масалани ечилиши қандай обьектни тасвирлашга бо\лиқ бўлганлиги учун Векторли графикани обьектга йўналтирилган дейилади. Векторли графикада обьектларнинг параметрларигина хотирада сақланади. Шунинг учун катта хотира керак бўлмайди. Аммо бу усулда ҳам тасвирлар экранда нуқталар ёрдамида берилади. Тасвирдаги нуқталарнинг координаталари берилган формула ёрдамида ҳисобланади. Шу сабабли векторли графикани ҳисобланадиган графика дейилади.
Масалан, тў\ри чизиқнинг координаталарни иккита k,b параметрлар асосида ҳисоблаш мумкин. Чунки текисликда тў\ри чизиқ тенгламасини Y қ кX+b кўринишида ёзилади.
Чизиқ обьект бўлганлиги учун ўзининг хусусиятларига эга. Чизиқнинг шакли, қалинлиги, ранги, тури (узлуксиз, узилишли ва шу кабилар) унинг хусусиятларидир. Ёпиқ чизиқлар тўлдирилиш хусусиятига эга. Ёпиқ контурли чизиқнинг ичи ранг билан тўлдирилиши мумкин.
Фрактал графикада расмлар тенгламаларига мувофиқ ҳи-собланади. Компьютер хотирасида хеч қандай обьект сақланмайди. Тенгламанинг коэффициентларини ўзгартириб турли тасвирлар ҳосил қилинади.
Компьютер графикасида экранни, чоп этиш қурилмасини ва тасвирни хал қилиш имкониятини бир-биридан фарқлаш керак.
Экранни хал қилиш имконияти бу компьютер (монитор ва видеокарта) ва операцион тизимнинг хусусиятидир. У пикселларда ўлчанади ва экранга тўлиқ жойлашадиган тасвир ўлчамларини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |