МАТНЛИ ХУЖЖАТЛАРНИНГ АСОСИЙ ЭЛЕМЕНТЛАРИ ВА
УЛАРНИ ТАХРИРЛАШ.
МА+САД: Microsoft Wordда тайёрланадиган хужжатларни ташкил
қилувчилари ва уларнинг маънолари билан танишиш.
WORD процессори билан ишлаганда турли туман полиграфия атамаларига дуч келасиз ва фойдаланасиз. Улардан баъзилари билан танишиб чиқамиз.
Белги- матнли ахборотни минимал бирлиги (32-255 гача кодга мос келувчи белгилар).
Сўз- икки томонидан хизматчи белгилар билан ажратилган харф ва рақамлар кетма-кетлиги.
Хизматчи белгилар-пробел, нуқта, вергул, чизиқча ва бошқалар.
Сатр-абзацни ўнг ва чап чегаралари орасидаги белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги.
Гап-икки нуқта орасидаги сўзларнинг ихтиёрий кетма-кетлиги.
Абзац(хат боши) -WORD процессорида «Кареткани қайтариш» белгиси (Код 13) билан тугалланган белгиларнинг ихтиёрий кетма-кетлигидир. У бўш бўлиши, яъни биргина «Кареткани қайтариш» белгисидангина иборат бўлиши мумкин.
Абзац-WORDнинг энг содда, фундаментал тушунчасидир.
Абзац хамиша янги сатрдан бошланади. Аммо, бошқа мухар-рирлардагидек албатта хат боши (бир неча бўш ўрин ташлаш) бўлиши шарт эмас.
WORDда сахифа қуйидаги таркибий қисмлардан иборат.
- асосий матн;
- устки ва остки колонтитуллар;
- хаволалар.
Сахифанинг асосий матни- сатр ва абзацлар, жадвал ва расмлардир.
Колонтитулни саҳифа устига ёки пастига жойлаштирилиши мумкин. Улар ҳар саҳифада автоматик равишда ҳосил бўлади
Ҳавола-саҳифа остига ёки хужжат охирига қўйиладиган, асосий матнга изохдир.
Хужжат тузилмаси. WORDда 9 даражали сарловҳадан(Heading) фойдаланиш мумкин. Ҳар бир сарлавҳа- бу абзацдир. Сарлавҳага ихтиёрий даражадаги сарловҳа статусини бериш мумкин.
WORDдаги хужжат сахифаларида жадвал ва расмларни жойлаштириш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |