WordArt билан ишлаш жараёнида махсус шаклларни яратиш мумкин. Бу таҳрирлагични чақириш учун "ВСТАВКА" менюсининг "ОБЪЕКТ" буйру\и киритилади. Рўйҳатдан Microsoft WordArt танланади. Экранда WordArt ойнаси ҳосил бўлади. WordArt ёрдамида шакл тайёрлаш тартиби қуйидагича:
-янги ҳужжатни "СОЗДАТЬ" тугмачаси орқали яратилади;
-"ВСТАВКА" менюсининг "ОБЪЕКТ" буйру\ини танланади;
-ҳосил бўлган ойнада "СОЗДАТЬ НОВЎЙ" саҳифаси очилади;
-рўйҳатдан Microsoft Word Art танланади ва ОК босилади.
-"НАБЕРИТЕ СВОЙ ТЕКСТ" сатрида "Word Art"ни киритилади;
-"ОБНОВИТЬ ЭКРАН" буйру\и берилади;
-матн шакли танланади ва бунинг учун "ПРЯМОЙ ТЕКСТ" майдонида"сичқонча"ни босилади.
-шрифтни танлаб уни ўлчами белгиланади сўнг шаклга махсус кўринишни берилади. Бундан кейин махсус тугмачалардан фойдаланилади. WordArt дан чиқиш учун расмдан ташқарида "сичқонча"ни босиш кифоя. WordArt шаклларини ҳужжатларга чиқариш тартиби қуйидагича аниқланади:
- ҳужжатларни саҳифалаб кўздан кечириш ҳолатига ўтилади;
- WordArt шаклини белгиб "ВСТАВКА" менюсининг "КАДР" буйру\и танланади, сўнгра "сичқонча" ёрдамида ҳосил бўлган чегарани янги жойга кўчириш мумкин.
Текшириш учун саволлар
1. Жадвал нима?
2. Жадвални қандай усуллар билан ҳосил қилиш мумкин?
3. Мавжуд матнни қандай қилиб жадвалга айлантирилади?
4. Жадвални хошияга қандай олинади?
5. Тайёр жадвалгa янги устун ёки қаторни қандай қўшилади?
6. Хужжатга диаграмма ва расмларни қандай усуллар билан жойлаштирилади?
7. Расмли файлларнинг қайси турларини биласиз?
8. Расм жойланадиган майдон ўлчамини ўзгартириш мумкинми, қандай қилиб?
9. WordArt программаси қандай мақсадда ишлатилади?
10. WordArtда тайёрланган шаклни хужжатга қандай жойланади?
КОМПЬЮТЕР ГРАФИКАСИ. АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАР.
МА+САД: Компьютер графикасининг асосий тушунчалари билан
танишиш.
Гафика сўзининг лу\авий маъноси бўёқсиз, фақат чизиқлар билан расм солиш санъати ва шундай расмларнинг ўзидир. Аммо компьютер графикаси рангларнинг хамма жилосидан (16,5 миллионтагача турли ранглар) фойдаланиб чизилган расм, график ва тасвирларни ҳосил қилиш, яратиш воситаларини англатади.
Компьютер графикаси программаларини растрли, векторли ва фрактал графикларга ажратилади.
Электрон ва мультимедиа нашрларини тайёрлашда растр графикасидан фойдаланишади. . Нуқта- растр графикасининг асосий элементидир. Экрандаги нуқтани пиксел дейилади Операцион тизим ва экраннинг хал қилиш имкониятига қараб экранга 640х480, 800х600, 1024х768 ва ундан кўп пикселли тасвирлар жойлашиши мумкин.
Тасвирни ўлчамлари уни хал қилиш имконияти билан бо\ланади. Тасвирни хал қилиш имконияти деб бир дюйм(25,4мм) га жойлашган пикселлар сонига айтилади. Тасвирни хал қилиш имкониятининг бирлиги dpi (dots per inch) дэб номланади. Демак dpi бир дюймга жойлашган пикселлар сони экан.
Фазода нуқта 3 та (х,y,z) координаталар билан аниқланади. Демак, ҳар бир пиксел ҳақидаги тўлиқ маълумотни сақлаш учун уч ўлчовли массивнинг бир элементи мос келиши керак.
Агар монитор диагонали 15 дюйм бўлса тасвирни экрандаги ўлчами тахминан 28х21см майдонни эгаллайди.
Монитор 800х600 пикселли усулда ишлаганда тасвирни хал қилиш имконияти 72 dpi бўлади. Ўлчами 10х15 см бўлган фото-суратда тахминан 1000х1500 пиксел бўлади. Демак, фотосурат 1,5 миллион нуқтадан ташкил топади. У рангли бўлса, ҳар бир нуқта рангини бериш учун 3 байт хотира сарфланса бу сурат учун 4 Мбайт хотира керак бўлади.
Растрли тасвирни сақлаш учун катта хажмдаги хотира талаб қилиниши растрли графиканинг асосий камчилигидир. Бундан ташқари растрли тасвирни масштабини катталаштирилганда расмнинг кўриниши ёмонлашади. Бу ходисага пикселизация эффекти дейилади.
Растрли графикани бу икки камчилиги ундан фойдаланишни чегаралаб туради. Хозирча Internet тармо\ида тасвирларни уза-тишни фақат растрли графикаси тури қўлланилмоқда.
Растрли графикани кўпроқ мавжуд тасвирларни қайта ишлаш учун фойдаланилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |