Принтерни хал қилиш имконияти- бирлик узунликка чоп қилиш мумкин бўлган белгилар сонини билдирувчи принтер ху-сусиятидир. У dpi ларда ўлчанади.
Тасвирни хал қилиш имконияти бу тасвирнинг ўзини хусу-сияти. У хам дюймдаги нуқталар сони билан ўлчанади ва тасвирни график мухаррирда ёки сканерда яратиш чо\ида берилади. Уни қиймати тасвир файлида сақланади.
Тасвирнинг табиий ўлчами пикселларда ёки узунлик бирлигида ўлчанади. У тасвирни яратиш чо\ида берилади ва файлда сақланади.
Агар тасвир экранда ҳосил қилинадиган бўлса, унинг табиий ўлчамини пикселларда, қо\озда бўлса-узунлик бирликларида берилгани маъқул.
Тасвир ранглари билан ишлаётганда рангни хал қилиш им-кониятини ранг чуқурлиги ва ранг модели тушунчасидан фойдаланилади. Рангни хал қилиш имконияти рангли ахборотни кодлаш усулини аниқлайди. Оқ-қора тасвирни кодлашда ҳар бир пикселнинг рангини бериш учун бир битдан ажратса етарли. Рангни тасвирлаш учун 1 байт хотира ажратиласа 256 хил , 2 байт ажратилса 65536 хил турли рангларни акслантириш мумкин. Кейинги усулни High Color усули дейилади.
Агар рангни кодлаш учун 3 байт (24 бит ) ажратилса 16,5 млн хил рангни фарқлаш мумкин бўлади. Бу усул True Color деб номланади.
Ранг турларини ташкил қилувчи таркибий қисмларга ажратиш усулига ранг модели дейилади. Компьютер графикасида RGB CMYK,ва HSB ранг моделлари ишлатилади.
RGB ( Red - қизил, Green - яшил, Blue кўк) моделида ҳар қандай ранг қизил, яшил ва кўк ранглардан ҳосил бўлади деб ҳисобланади.
CMYK моделида асосий рангларга қўшимча қора (black) ранг берилади. Агар RGB модел компьютерга, CMYK-босмахона учун қулай бўлса, HSB модели инсон учун тушунарли ва табиийроқдир.
Бир моделда яратилган тасвирни бошқасига ўтказиш мумкин. HSB моделини тасвирни яратишга қулай мухаррирда тайёрлаш, кейин қайта ишлашга йўналтирилган мухаррирда RGB моделига ўтказиб тайёрланса, босмага чиқариш учун CMYK моделида тасвирлаш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |