X касб-ҳунар мактаби
Download 80.89 Kb.
|
Касб хунар мактаби лавозим вазифалари 2020 й
- Bu sahifa navigatsiya:
- Лавозим вазифалари
- Билиши керак
- Малака талаблари
Ички назорат бўлими
23-§. Инспектор
Лавозим вазифалари: ўқув-таълим жараёнида меъёрий ҳужжатлар ва услубий кўрсатмаларнинг ижро этилиши ва ўз вақтида бажарилишини назорат қилиш; муассасада ўқув жараёнини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этишбўйича педагог ходимлар ва таркибий бўлинмаларга амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш; муассасада таълим сифати ва жараёнини ислоҳ қилиш, такомиллаштириш бўйича таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлаш; педагог ходимлар фаолиятини баҳолашни рейтинг усулларининг тадбиқ этилишини ташкил этиш; муассасада ўқув-таълим жараёнининг ички назоратида аниқланган камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш бўйича аниқ таклифларни раҳбариятга тақдим этиш; таълим жараёни сифатини, унинг ўқув адабиётлари ва ўқув-услубий материаллар билан таъминланганлик даражасини ўрганиш; ўқувчиларнинг билимлари таълим стандартларига мувофиқлигини ўрганиб бориш, таҳлил қилиш; таълим сифатини оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини таъминлаш; таълим сифатини белгиловчи кўрсаткичларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, аниқланган муаммолар ва камчиликлар юзасидан тегишли таклифлар бериш; таълим сифатини ошириш мақсадида педагог ходимларнинг малакасини ошириш жараёнида замонавий усуллар ва услублардан фойдаланиш самарадорлигини таҳлил қилиш; ўқувчилар ишлаб чиқариш амалиётининг таълим йўналишлари ва мутахассисликларни инобатга олинган ҳолда ташкил этилганлигини ва унинг самарасини назорат қилиш. Билиши керак: таълим муассасаси ва ўқитувчилар фаолиятини таҳлил қила олишни, муаммоларини аниқлаши ва уларни ҳал қилишнинг самарали йўлларини топишни; касб-ҳунар мактаби фаолиятини замонавий технологиялар асосида мониторинг қилишни, ўқув жараёнида илғор педагогик ва ахборот технологияларни қўллашни; касб-ҳунар мактаби фаолияти ва уни ривожлантиришнинг педагогик ва иқтисодий асосларини; таълим стандартлари ва унинг мазмунини, илғор педагогик технологиялар ва уларни татбиқ этиш методларини; жамоани бошқаришнинг самарали усулларини, ходимларни маънавий ва моддий рағбатлантириш тизимлари ва методларини; педагог ходимларни танлаш ва жой-жойига қўйиш усуллари, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тартибини; методик тавсиялар, ўқув режалари ва дастурлар, қоидалар, низомлар, лавозим йўриқномаларини ишлаб чиқишни, ишлаб чиқариш мажлислари ва суҳбатлар ўтказиши; педагогик жамоада қулай психологик муҳит яратишни. Малака талаблари: олий маълумот, уч йилдан кам бўлмаган педагогик иш стажи; хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши. Download 80.89 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling