Қ/x маҳсулотларини стандартлаштириш ва сертификатлаш


-бӯлим "Атама ва таърифлар"


Download 24.42 Kb.
bet2/7
Sana31.01.2024
Hajmi24.42 Kb.
#1817886
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
9. Халқоро стандартлар (1)

3-бӯлим "Атама ва таърифлар" ташкилот ва таъминотчи атамаларини қӯллашдаги ӯзгаришларни баён қилади. Бу бӯлим, шунингдек, «маҳсулот» атамасини қурилма, дастур таъминоти, хизматлар ва қайта ишланадиган материалларга нисбатан қӯлланилиши белгилайди. Шундай қилиб, «маҳсулот» атамаси «маҳсулот ёки хизмат» ни турли қирраларда белгилаши мумкин.
5. Бўлим. “Раҳбариятнинг жавобгарлиги”
Стандарнинг ушбу бўлимида стандартнинг энг муҳим
“ рахбарнинг пешқадамлиги “ тамойили амалга оширилади. ИСО 9001 стандарти айнан сифатни бошқаришда ташкилот рахбариятига мухим талабларни белгилайди. Фақат шу йўл билан бажарилаётган ишда сифатли натижага эришиш мумкин.
Стандартнинг 5.1 бўлими “ рахбариятнинг мажбуриятлари” да кўрсатиб ўтилганидек, ташкилотнинг юқори рахбарияти сифат менежмент тизимини ишлаб чиқиши, жорий этиши ва натижавийлигини доимий ошириш учун зарур ресурслар билан таъминлаши лозим. Ташкилотда ушбу талабларни бажариш учун ҳар бир бажарилган жараённи (ишни) хисобга олиши ва таҳлил қилиши лозим.
Бу ерда жавобгарликни тўғри тақсимлаш, хуқуқ ва мажбуриятлар ҳақида гап боради. Бошқаришнинг одатий нуқтаи назаридан айтганда – корхонанинг ташкилий тузилмаси, иш жойи тасимоти, лавозим йўриқномаси.
6 Бўлим “ Ресурслар менежменти ”
Ташкилот сифат менежменти тизимининг жараёнларини жорий қилиш, сақлаб туриш ва яхшилаш, истеъмолчиларнинг талабларини бажариш вақтида унинг қаноатланганлигини ошириш учун зарур бўлган ресурсларни аниқлаши ва ўз вақтида таъминлаши лозим. Бу ерда гап, инсонлар, инфратузилма, қурилмалар ва маблағлар ҳақида боради.
Бу бӯлимни асосий талаби – маҳсулот ва хизматлар сифатига бевосита ёки билвосита таъсир кӯрсатувчи ишни бажарувчи ходимлар лаёқатли бӯлиши керак. Қуйидагиларни аниқлаш керак:
Ташкилотни хар бир позициясидаги ходим нималарни билаши керак,Талаб қилинаётган билимга эриши учун ходимни қандай ӯқитиш керак,ӯқитиш ва ишга тайёрлашдан сӯнг билимни қандай текшириш керак,Ҳар бир ходимни иши сифатга қандай таъсир қилади.Қӯшимча равишда ӯқитиш, малакани текшириш ва шаҳодатлашларни ҳужжатлаштириш, ходимларни тажрибаси ва малакаси бӯйича ёзувларни сақлаш керак.

Download 24.42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling