ДАРС.
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ ВА УНИНГ ЭЛЕМЕНТЛАРИ
Бухгалтерия хисоби тугрисида тушунча
«Бухгалтер» атамаси XV асрда пайдо бўлган ва немис тилидан таржима килганда buck - китоб, halter - тутиш, яъни сўзма-сўз олганда китоб тутувчи деган маънони англатади. Хисоб дафтарларини юритиш билан шуғулланувчи мутахассислар бухгалтер деб аталганлар. Инглиз тилида сўзлашадиган мамлакатларда бухгалтерия хисоби «accounting» деб номланади.
Бухгалтерия хисоби — мулкчиликнинг хар кандай шаклидаги корхона хужалик фаолиятини ялпи, узлуксиз ва хужжатларга асосланган холда акс эттириш тизимидир. Демак, катьиян хужжатлилиги, ялпи, узлуксиз эканлиги, аник киймат бахосига таяниши бухгалтерия хисобининг фаркловчи хусусиятлари хисобланади.
«Бухгалтерия хисоби тугрисидаги» Узбекистон Республикаси Конунининг 7-моддасига кура, корхона, муассаса ва ташкилот рахбари бухгалтерия хисоби ва хисоботини ташкил этишни амалга оширади.
Корхона рахбари бош бухгалтер рахбарлик киладиган бухгалтерия хисоби хизматини ташкил этиш ёки шартнома асосида жалб этилган малакали бухгалтер хизматларидан фойдаланиш хукукига эга. У бухгалтерия хисоби юритилишини шартнома асосида ихтисослаштирилган бухгалтерия фирмасига топшириши хам мумкин.
«Бухгалтерия хисоби тугрисида»ги Узбекистон Республикаси Конунининг 7-моддасида корхона рахбарининг шахсан бухгалтерия хисобини юритишга хакли экани хам белгиланган. Бирок буни асосан кичик бизнес корхоналарида, масалан, хусусий корхонада кўллаш мумкин.
Бухгалтерия хисобининг субъектлари ва объектлари (элементлари).
Конунчиликка мувофик бухгалтерия хисобини юритиши шарт бўлган муассасалар, ташкилот ва корхоналар бухгалтерия хисобининг субъекттгари деб номланади.
Узбекистон Республикаси худудида фаолият кўрсатаётган барча юридик шахслар, шу жумладан ишлаб чикариш, тижорат корхоналари, банклар, сугурта, илмий-тадкикот, маслахат, жамоат ва нотижорат ташкилотлари, фондлар, сиёсий партиялар, бюджет маблагларидан молияланадиган давлат муассасалари ва хокимликлар, ширкатлар, бирлашма ва уюшмалар бухгалтерия хисобини юритишлари шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |