Xo‘jalik hisobining mohiyati, boshqaruv tizimidagi ahamiyati va buxgalteriya hisobining umumiy tavsifi


Download 0.78 Mb.
bet8/75
Sana21.01.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1107127
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75
Bog'liq
UMUMIY KITOB (4)

Бухгалтерия хисоби объектлари корхонада хисобга олинадиган бир турдаги элементлар гурухини акс эттиради. Корхонанннг активлари, мажбуриятлари, капитали, даромадлари, харажатлари, фойдаси ва зарарибухгалтерия хисобининг элементлари хисобланади.
Корхона активлари (бошкача айтганда мол-мулки) - корхона эгалик киладиган ва улар ёрдамида узининг молиявий-хўжалик фаолиятини амалга оширадиган хўжалик воситаларининг хилма-хил турларидир.
Корхона активлари икки турга булинади: узок муддатли ва жорий (айланма) активлар.
Узок муддатли активларга фойдали ишлатиш муддати бир йилдан ортик булган мол-мулк киради. Фойдали ишлатиш муддати - унинг мобайнида мол-мулкдан фойдаланиш корхонага даромад ёки иктисодий наф келтирадиган давр.
Жорий активларга бир йилдан камрок муддатда фойдаланиш учун мулжалланган битта ишлаб чикариш цикли ичида тўлик истеъмол килинадиган, бутун кийматини ишлаб чикариш махсулоти ёки курсатилган хизматлар нархига ўтказадиган мол-мулк киради.
Узок муддатли активларга куйидагилар киради (0100-0990):

  • асосий воситалар.( 0100-0199) Буларга бир йилдан ошадиган давр мобайнида махсулот ишлаб чикариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш чоғида ёки корхонани бошкариш учун мехнат воситаси сифатида фойдаланиладиган мол-мулк қисми, шунингдек, фойдаланиш муддатидан катьий назар, киймати хар бир донаси (туплами) учун Узбекистан Республикасида белгиланган энг кам ойлик иш хакининг (сотиб олиш пайтидаги) эллик баравари микдоридан ошик булган буюмлар киради. Улар эскириб боради ва уз кийматини кисмлаб махсулот, ишлар ёки хизматлар кийматига утказади.

Асосий воситаларга бинолар, иншоотлар, машина ва ускуналар, мебел, транспорт, хисоблаш техникаси, асбоб ва ускуналар, иш хайвонлари ва махсулдор моллар, куп йиллик кучатлар ва хоказолар киради;

  • номоддий активлар (0400-0490) - узок фойдаланиладиган (бир йилдан ортик), пулли бахога эга бўлган ва даромад келтирадиган, лекин моддий кўринишга эга булмаган объектлар. Уларга ер ва табиий ресурслардан фойдаланиш хукуклари, товар белгилари, савдо маркалари, патентлар, лицензиялар ва хоказолар киради;

  • капитал куйилмалар (0810-0890)- корхонанинг асосий воситалар курилиши ва харид килиниши учун сарфлаган ва уларнинг тугалланмаганлиги сабабли асосий воситалар таркибига хали кабул килинмаган маблаглари. Масалан, агар корхона бино кураётган булса, барча харажатлар курилиш тугашига кадар капитал куйилмалари таркибида хисобланади;

  • узок муддатли молиявий кўйилмалар (инвестициялар) (0600-0690).Уларга бир йилдан ортик муддатга фойдаланиш учун мўлжалланган қимматли қоғозлар (акциялар, облигациялар ва хоказо)ни харид килишга доир корхона харажатлари киритилади. Бу кимматли коғозлар бошка корхоналар фаолиятига маблаглар куйилганидан гувохлик беради ва йиллик даромад (дивиденд) олиш хукуқини беради.

  • узок муддатли дебиторлик қарзлари(0910-0990)- бу корхона томонидан бошка юридик ва жисмоний шахсларга берилган тулаш муддати бир йилдан ортик булган карзи (узок муддатли кредит ва узок муддатли ижара).

Жорий ёки киска муддатли активларга энг ликвидли маблаглар киради

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling