Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 
Кириш. Биз, ўзимизнинг аввалги туркум мақолаларимизда Италияда ўрта аср 
арабшунослик таржима марказларининг шаклланишига таъсир кўрсатган тарихий омилларни 
ёритиб, ўрта аср Европа таржима марказлари тизимида Салерно тиббиёт мактаби ҳамда 
Сицилиядаги Палермо шаҳрининг тутган ўрнини очиб беришга ҳаракат қилдик. Қайд этиш 
жоизки, мусулмон Шарқи олимларининг асарларини лотин тилига таржима қилиш иши XII–
XIII асрларда Италиянинг яна икки шаҳри – Неаполь ва Падуяда ҳам йўлга қўйилган эди. Ўрта 
аср таржима тарихига оид манбалар таҳлили мазкур икки шаҳарда ҳам араб тилидаги 
китоблар, шу жумладан, биз тадқиқ этаётган масала – мусулмон Шарқи мутафаккирларининг 
турли соҳаларга доир асарлари иброний ва лотин тиллларига таржима қилинганлигидан 
далолат бермоқда. Айни жиҳат мазкур мақолада ўрта аср Европа таржима марказлари 


 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
50
тизимида Неаполь ва Падуянинг тутган ўрнини очиб бериш бош мақсад этиб белгиланишига 
сабаб бўлди. 
Мавзуга оид адабиётлар шарҳи. XII–XIII асрларда Италия шаҳарларидан йўлга 
қўйилган таржимачилик тарихи ҳозирги кунга қадар махсус тадқиқ этилмаган. Бироқ, Ғарб 
фан тарихчиларининг айни даврдаги илмлар ривожи ва ушбу жараёнда иштирок этган 
олимлар фаолиятига бағишланган айрим тадқиқотларида таржима ишларига ҳам қисман 
бўлсада эътибор қаратилган. Ана шундай ишлардан дастлабкиси Гарвард университети 
профессори, машҳур медиевист Чарльз Гомер Ҳаскинс (1870–1937) томонидан яратилган 
бўлиб, «Michael Scot and Frederick II» («Майкл Скот ва Фридрих II») [3] деб номланади. Асар 
аслида машҳур таржимон-олим Майкл Скот (1175–1234)ни император Фридрих II (1220–
1250)нинг Палермодаги саройида олиб борган фаолиятига бағишланган бўлсада, унда 
олимнинг Неаполь университетига ташрифи чоғида таржимачилик соҳасида амалга оширган 
ишлари хусусида қисқача тўхтаб ўтилган. Айни масала Пьер Тубер ва Августино Паравачини 
Баглианининг ҳаммуаллифликдаки «Federico II e le scienze» («Фридрих II ва илмлар») [6] 
номли асарида ҳам муайян даражада таҳлил этилган. Аммо, соҳага оид бошқа илмий 
адабиётларда Неаполь ва Падуяда йўлга қўйилган араб – лотин таржимачилик фаолиятига 
деярли эътибор қаратилмаган. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling