Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими


XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022


Download 2.32 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/248
Sana25.10.2023
Hajmi2.32 Mb.
#1721215
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   248
Bog'liq
2022-11-3

 __________XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –11/3-2022  
52
рисолалар») номи билан машҳур бўлган асарлар жамланмаси таркибидаги инсон руҳияти ва 
танасини табиат билан боғлиқлигини очиб беришга бағишланган 7 та рисолани ҳам юнон 
тилидан лотинчага таржима қилган. 
XIII асрда ижод қилган Рикардо Бонакоса Аристотел давомчиларидан бири Ибн 
Рушднинг тиббиётга доир «ал-Куллиёт фи-т-тибб» («Тиббиётнинг умумий қоидалари») номли 
асарини таржима қилган. Афсуски, бу таржимон тўғриси бирор бир аниқ маълумот 
сақланмаган. «Nuova Cronica»да Бонакоса исми Падуяда яшаган яна бир таржимон Жованни 
да Капуя билан бирга тилга олинган, холос. Муаллиф иккинчи таржимон тўғрисида бироз 
батафсилроқ маълумот беради. Жумладан, асарда қайд этилишича Жованни асли 
христианликни қабул қилган яҳудий [5: 819-б.] бўлган. У 1262–1278 йилларда Падуяда, 1294–
1303 йилларда Римда яшаб ижод қилган. Падуяда яшаган вақтида «Калилаҳ ва Димнаҳ» 
асарини «Directorium humanae vitae alias Parabolae antiquorum sapientium» («Қадимги 
доноликлар ҳақида масаллар») номи билан лотин тилига таржима қилган. Бундан ташқари, 
таржимон томонидан Маймониднинг «
יקרפ
השמ
» («Мусонинг тибга оид ҳикматлари») номли 
ҳамда ал-андалусиялик машҳур табиб Абу Марвон ибн Зуҳр (1090–1162)нинг «Китоб ал-
тайсир фи ал-мудават ва-л-тадбир» («Даволаш ва парҳез амалларини соддалаштириш 
китоби») номли асарларини лотин тилига таржима қилинган. 
Падуяда таржима қилинган асарлар ўз моҳиятига кўра янги давр фанлари ривожида ҳам 
муҳим ўрин тутган. Шу боисдан ҳам айни шаҳардаги таржимачилик ишлари XII–XIII асрларда 
кечган таржима жараёнида алоҳида аҳамиятга эгадир. 
Хулоса. Биз, «Ўрта аср Европа таржима марказларида Шарқ олимлари илмий 
меросининг ўрганилиши» номли фан доктори илмий даражасини олиш учун олиб борган 
тадқиқотимиз натижаларига асосан XII–XIII асрларда Европада фаолият юритган таржима 
марказларини уларнинг тузилиши, фаолият кўлами ва моҳиятига кўра икки тоифага ажратиш 
лозим, деган хулоса келдик. Бу борадаги қарашларимизни «Ўрта аср Европа таржима 
марказлари» тушунчаси ва унинг илмий истеъмолига оид» номли ишимизда ҳар жиҳатдан 
асослаб беришга ҳаракат қилдик. Шунга асосан ўрта аср Италия таржима марказларини ҳам 
икки тоифага ажратиш лозим. Бунда, биринчи тоифага Салерно ва Неаполь шаҳарлари кириб, 
уларда таржима жараёнлари таълим муассасасида олиб борилган. Бошқача айтганда, мазкур 
шаҳарларда том маънодаги таржима муассасалари фаолият юритган. Иккинчи тоифага Падуя 
шаҳри киради. Унда таржима жараёнлари таржимонларнинг мустақил фаолияти кўринишида 
кечган бўлиб, таржимонлар асосан бирор бир давлат раҳбари ёки диний арбоб раҳнамолигида 
саройда ёҳуд шаҳарнинг марказий черковида ижод қилишган. 
Бундан ташқари, Италия таржимонлари қадим юнон олимларининг асарларини лотин 
тилига ўгиришда, Испания ва жанубий Франция таржима марказларида бўлгани каби 
уларнинг араб тилидаги таржималарига эмас, балки тўғридан-тўғри асл юнонча қўлёзмаларига 
асосланишган. 

Download 2.32 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   248




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling