Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomasi – /2020 Ўзбекистон республикаси фанлар академияси минтақавий бўлими
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022
Download 2.32 Mb. Pdf ko'rish
|
2022-11-3
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMASI –11/3-2022__________
51 Faculté de médecine de Montpellier»да келтирилган маълумотлар таҳлил натижаси Яков Анатолийни Неаполь университетида 1226–1235 йиллар оралиғида фаолият юритганлигини кўрсатмоқда. Яков Неаполь университетида ижод қилган ягона таржимон ҳисоблансада унинг таржимачилик ишлари анча салмоқли бўлган. Таржимон томонидан фан тарихидаги энг машҳур асарлар – Птолемей (90–161)нинг «ал-Мажистий», ал-Фарғоний (тах. 798–865)нинг «Китоб фи усул ʿилм ан-нужум», ал-Форобий (873–950)нинг «Китоб ал-қиёс» номли асарлари ва Ибн Рушд (1126–1198)нинг Аристотел (мил. авв. 384–322) асарларига ёзган шарҳларини араб тилидан иброний тилига таржима қилинган. Бу асарларнинг астрономия, математика ва фалсафа каби фанлар ривожида ўта муҳим ўринга эга эканлигини инобатга олиб, Яков Анатолийнинг Неаполь университетидаги таржимонлик фаолияти натижасида шаҳар XII–XIII асрлардаги таржима марказларининг бирига айланган, деб айтиш мумкин. «Chronicon pontificum et imperatorum»да Палермода яшаб турган Майкл Скот Неаполга келгани ва бу ерда Яков Анатолий билан ҳамкорликда машҳур яҳудий файласуфи Маймонид (1135–1204) нинг иброний-араб диалектида ёзилган « ת ̈לאלד ןיריאחלא » [«Далолат ал-ҳо’ирин»] («Адашганлар учун қўлланма») номли асарини лотин тилига таржима қилинган [4: 471-б.]лиги қайд этилади. Бироқ, бу борада аниқ сана кўрсатилмаган. Наздимизда, Майкл Скот Сицилиядан Англияга қайтиш чоғида тахминан 1230 йилнинг бошларида Неаполь университетида тўхтаб, Яков билан юқоридаги асарни таржима қилган бўлиши керак. Чунки, Салимбене де Адам (1221–1288) ўз «Cronica» («Йилнома»)сида Майкл Скотни 1229 йилнинг охирида Палермони тарк этган [5: 841-б.]лигини қайд этган. Рожер Бэкон (1220–1292)нинг «Opus Majus» («Катта асар»)ида эса олим Скотни 1230 йилнинг кузида Оксфордда учратганини [2: 85-б.] ёзади. Демак, икки таржимон 1230 йилнинг бошида Неаполда учрашиб, бироз муддат ҳамкорлик қилишган. Бизнингча, Скотнинг Неаполга келиши ҳам Фридрих II нинг топшириғи билан амалга ошган. Император бу билан шаҳардаги янги университетнинг мавқейини бироз бўлсада кўтаришга ҳаракат қилади. Бироқ, мазкур амаллар дастлабки вақтда император кутган натижани бермай, чунки талабалар сони ўта камлигича қолаверган. Бу каби жиҳатлар икки машҳур олимни шаҳарни тарк этишга мажбур қилган бўлиши мумкин. Ҳатто, 1231 йилда университетга кириш имтиҳонларини олиш ҳуқуқи Салерно тиббиёт мактабига берилади. Маълумот ўрнида айтиш жоизки, бу даврда, аниқроғи 1248–1250 йилларда университетда кейинчалик йирик файласуф сифатида танилган Томас Аквитан (1225–1274) таҳсил олган. Минтақамиз илмий адабиётлари Фома Аквинский номи билан машҳур бўлган мазкур олим ҳам бу ердаги таълим жараёнидан қониқмай Париж университетида кетади. 1253 йилга келиб Неаполь университети бутунлай Салернога кўчириб ўтилган. Фақатгина XIII асрнинг 60 йилларидан бошлаб, Неаполь университети қайта тикланиб, у аста-секин Европанинг энг йирик таълим даргоҳларидан бирига айланади. Италиянинг шимоли-шарқида жойлашган Падуяда ҳам XIII асрда баъзи таржимачилик ишлари амалга оширилган. Аммо, бу фаолият марказлашган ҳолда эмас, балки таржимонларнинг мустақил ижоди кўринишида кечган. Манбалар мавжуд маълумотлар таҳлили мазкур шаҳарда турли йилларда Жакома да Венеция (ваф. 1150), Рикардо Бонакоса (XIII аср), Жованни да Капуя (1250–1310) исмли таржимонлар фаолият юритганини кўрсатмоқда. Улардан Жакома да Венеция фан тарихида Аристотел асарларини биринчиларда бўлиб юнон тилидан лотин тилига ўгирган таржимон сифатида ном қолдирган. Флоренциялик тарихчи Жованни Виллани (1274–1348)нинг «Nuova Cronica» («Янги солнома»)сида Жакома маълум муддат Константинополда фалсафадан таълим олгани ва уни асли юнон бўлгани [7: 215-б.] таъкидланади. Бундан ташқари, таржимон ўз даврининг етук ҳуқуқшуноси [7: 217-б.] сифатида ҳам улуғланади. Таржимон томонидан Аристотелнинг «Φυσικὴ ἀκρόασις» [Фюсикэ́] («Физика»), «Μετὰ τὰ φυσικά» [Мэта́ та́ фюсика́] («Метафизика»), «Περὶ ψυχῆς» [Пэри́ псюхэ́с] («Руҳ тўғрисида»), «Ἀναλυτικὰ πρότερα» [Аналютика́ про́тэра] («Биринчи аналитика») «Ἀναλυτικά ὑστερα» [Аналитика́ истэра] («Иккинчи аналитика») номли асарлари лотин тилига ўгирилган. Бундан ташқари, юнон олимнинг XIII асрда «Parva Naturalia» («Табиатга оид кичик |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling