З.Ш.Матякубов, катта илмий ходим,Хоразм Ьаъмун академияси, Хива
М.Б.Досчанова, катта илмий ходим,Хоразм Маъмун академияси, Хива,
O.Ю.Oтаев,
кичик
илмий
ходим,Хоразм
Маъмун
академияси,
Хива
M.M.Аллаярова, Урганч давлат университети2-курс магистранти
Annotatsiya. Tulipa t.lehmanniana нинг онтогенез даврларига оид маълумотлар
келтирилган.
Kalit so’zlar: эндосперм, Столон, онтогенез
Турнинг онтогенези Қулжуктовнинг Аякгужумди қудуғи атрофидан ажратилган, ҳар-
хил ўтли – исириқзор жамоасидан йиғилган туплар асосида аниқланди.
Se – T. lehmanniana генератив туплари, туркумнинг қолган вакиллари сингари юқори
потенциал уруғ маҳсулдорлигига эга. Ўсимлик битта гул ҳосил қилиб, уч уйли уруғ қутисида
250-350 (баъзан 470) уруғ ҳосил бўлади, уруғи тўқ жигарранг, ўткир учли. Уруғнинг узунлиги
7 мм, эни 4 мм ни ташкил этади. 1000 та қуруқ уруғнинг массаси 5,80-6,1 г. Уруғларнинг тиним
типи – эндоген тип ҳисобланади. М.Г. Николаева таъкидлаганидек, уруғнинг катта қисмини
эндосперм эгаллайди. Дастлаб муртак ривожланишида уруғпалланинг юқори қисми интенсив
равишда ўсади. Турнинг уруғ унувчанлиги лаборатория шароитида 76% бўлса, дала
шароитида 25,25% ни ташкил қилади.
P – Бу даврда ўсимлик қолган турлар сингари 1 та ингичка ипсимон уруғпалла баргдан
иборат бўлиб, у ёш илдизча ва муртакдан иборат. Уруғпалла муртак ривожланишининг
бошида эндоспермда шаклланган гаусториаль қисмга эга. Бу даврда ўсимлик 1 та асосий
илдиз ҳосил қилиб, асосий илдизи биринчи йил давомида сақланади. Уруғпалла ер устки
қисмининг узунлиги 16-33 мм бўлиб, энининг кенг қисми 2 мм. Гипокотил яққол кўринмайди.
Асосий илдиз 19-28 мм бўлади. Биринчи йили асосий илдиздан бошқа илдиз ҳосил бўлмайди.
Уруғпалланинг ер остки қисми тупроққа қараб 25-38 мм чуқурлашиб боради. Вегетация
ниҳоясида эса пиёз шаклланади.
З.П.Бочанцева маълумотларига кўра, лоланинг барча тури ва навлари ҳаётининг биринчи
йилида фақат битта уруғпалла барг ҳосил қилади. T. lеhmanniana вегетациясининг
давомийлиги биринчи йили 38-51 кунни ташкил килади.
J – Ривожланишнинг иккинчи йилида ўсимликда ассимляцияловчи барг ҳосил бўлиб, у
туксиз, кўкимтир рангда бўлади. Одатда пастки барг (ўтган йилги) заифлашади ёки бутунлай
Do'stlaringiz bilan baham: |