Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet61/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

51
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
2- расм. Tulipa borszczowii онтогенези. 
1. Барг пластинкаси 2. Попук илдиз 3. Қопловчи қобиқ 4. Ғамловчи қобиқ 5. Пиёз туби (донца) 6. 
Ўсиш конуси 7. Куртак вазифасини бажарувчи пиёз 8. Ассимиляцияловчи барг қини 9. Ўтган йилги 
попук илдизли пиёз туби 10. Столон 11. Учки ҳосил қилувчи куртак 12. Ўтган йилги қобиқдан ҳосил 
бўлган қопловчи ғилоф 13. Поя 14. Гул 
V - Бу даврда ўсимликнинг барглари j ҳамда im давридагига қараганда анча йирик 
бўлади. Баргларнинг четлари бурмалашгани яққол кўриниб туради. Баргларнинг узунлиги 
145-165 мм, эни 14-36 мм бўлади. Попук илдизчалар сони 26-40 тагача бўлиб, узунлиги 40-45 
мм ни ташкил қилади. Ер остки қисмининг узунлиги 120-160 мм. Пиёзи йирик бўлиб, узунлиги 
28 мм, эни 15 мм гача боради. Ҳудунинг иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда виргинил 
босқичининг давомийлиги 4-11 йилни ташкил қилади. 
G - Ўсимлик март ойининг охирлари ҳамда апрел ойининг бошларидан гуллашни 
бошлайди. Пояси 150-205 мм (баъзан 400 мм). Пиёзининг диаметри 15-35 мм, жуда мустаҳкам, 
қорамтир қўнғир, ички қисми сертук, қопловчи тангачалари ер юзасигача чиқади. Барглари 4 
та, узунлиги 165 мм гача, кўкимтир, четлари сербурма, оқиш тоғайсимон ҳошияли. Сийрак 
жойлашган. Гули битта, сариқ, зарғалдоқ, сарғиш-қизил, туби қора. Чангчи ипи ва чангдони 
қорамтир бинафнаранг. Кўсаги овал шаклида, оқиш сомон-сариқ, узунлиги 40 мм ва эни 22 
мм. Ўсимликнинг юқори барги гулга етиб туради, ер остки қисмининг узунлиги ер устки 
қисми узунлиги билан баравар бўлади. Попук илдизчалари узунлиги 60-80 мм бўлиб, уларнинг 
сони 90-120 тагача бўлади. Ўсимлик уруғдан ўсиб чиққандан кейин 5-6 йили гуллаган. 
Генератив ҳолатдаги битта ўсимлик тупининг оғирлиги ўртача 17,2 г. Генератив даврининг 
давомийлиги 38 йил атрофида бўлади. 
S - бу даврдаги ўсимлик туплари имматур ҳолатини эслатиб юборади. Лекин пиёзи 
устидаги қопламлари ҳисобига булар орасида тафоввут тезда фарқланади. Сенил ҳолатидаги 
тупларда 39-43 тагача пиёз қопламлари бўлади. Попук илдизчаларининг сони 35-50 та бўлиб, 
уларнинг узунлиги узунлиги 30-50 мм. Баргларнинг четлари бурмалашган бўлади. 
Баргларнинг узунлиги 70-90 мм, эни 3-5 мм бўлади. Ер остки қисмининг узунлиги 85-105 мм 
бўлади. Пиёзининг ранги тўқ жигарранг бўлиб, бўйи 25-30 мм, эни 13-17 мм дан иборат. Сенил 
даврнинг давомийлиги 2-3 йил. Табиий шароитда T. borszczowii онтогенез давомийлиги 40-43 
йил атрофида бўлиши кузатилди (2-расм). 

Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling