Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар


Аннотация.  Приведены сведения о периодах онтогенеза Tulipa t.lehmanniana.  Ключевые слова


Download 6.69 Kb.
Pdf ko'rish
bet59/193
Sana02.06.2024
Hajmi6.69 Kb.
#1837861
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   193
Bog'liq
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор

Аннотация
Приведены сведения о периодах онтогенеза Tulipa t.lehmanniana. 
Ключевые слова: 
сенопопуляционный, эфемерный, поликарповый, каменисто-песчаный 
Abstract. Information about the ontogenesis periods of Tulipa t.lehmanniana is presented. 
Key words: endosperm, stolon, ontogeny 


49
 
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 
 
қурийди. Адабиётлардаги маълумотларга кўра лолаларнинг ва шу билан бирга T. lehmanniana 
нинг хам биринчи барги етилган ўсимлик баргларидан барг бандига эгалиги ва кенг қинга 
эгалиги билан фарқ килади. Вегетация жараёнининг сўнггида эса барг қуригандан кейин у 
копловчи тангача сифатида сақланиб колади. Баргнинг узунлиги 78 мм, эни 4 мм бўлиб, ер 
остки қисмининг узунлиги 105 мм гача боради. Ўсимлик илдизи туркумнинг бошқа вакиллари 
сингари попук илдизли бўлиб, илдизчалар сони 5-8 та бўлиб, уларнинг узунлиги 14-18 мм ни 
ташкил этади. Пиёзнинг узунлиги 9-11 мм, эни 3-5 мм. Иккинчи йилдаги вегетациянинг 
давомийлиги 52-75 кунни ташкил этади. Ювенил ҳолатининг давомийлиги 1 йилдан иборат. 
Im – Ривожланишнинг 3-йилида j давридаги каби 1 та асосий барг шаклланади. 
Босқичнинг ўзига хос хусусиятларидан бири, баргларининг четлари бурмалашган бўлади. 
Вегетация давомида баргларнинг ҳамда пиёзларнинг ўлчами йириклашиб боради. Ўсимлик 
баргининг узунлиги 105 мм гача, эни 7 мм. Ер остки қисмининг узунлиги 130 мм гача боради. 
Попук илдизчаларнинг сони 9-13 та бўлиб, узунлиги 25-30 мм. Бу босқичнинг яна бир ўзига 
хос хусусиятларидан бири, турнинг вегетатив йўл билан кўпайиб столон ҳосил қилишидир. 
Столонлар ўсимликлар поясининг энг остки қисмидаги куртаклардан ёз ойларида ҳосил 
бўладиган новдалар ҳисобланади. Пиёзнинг узунлиги 10-16 мм, эни 4-7 мм ни ташкил этади. 
Вегетациянинг давомийлиги 68-83 кун. Имматур ҳолатининг давомийлиги 1 йил. 
V - Адабиётлардаги маълумотлар ҳамда тадқиқот натижаларига асосан, туркум 
турларида бу давр кўпроқ давом этиши қайд қилинган (5-20 йил). Бу даврда ўсимликнинг 
барглари анча йирик бўлиб, четлари бурмалашган бўлади. Баргларнинг ҳам ўлчами кемкин 
равишда ўзгаради. Баргларнинг узунлиги 170-180 мм, эни 20-40 мм бўлади. Илдизчалар сони 
26-40 тагача бориб, узунлиги 40-45 мм ни ташкил қилади. Ер остки қисмининг ҳам узун 
бўлиши айнан шу даврда кузатилди. Ер остки қисмининг узунлиги 120-160 мм. Пиёзининг 
узунлиги 35 мм, эни 20 мм гача боради. Виригинил босқичдаги ўсимликнинг вегетацияси 
давомийлиги 100-115 кун бўлса, ёш ҳолатининг давомийлиги 3-8 йилни ташкил этади. 
– Вегетациянинг 5-6 йилларидан бошлаб, ўсимликда генератив даврга ўтиш ҳолатлари 
кузатилади. Август ойларининг бошида етилган пиёзнинг учки куртагида 3-4 та 
ассимляцияловчи барг ва ҳосил қилувчи поя тўлиқ шаклланади. Октябр ойининг охирларида 
поянинг тупроқ остига қараб ўсиши кузатилади ва қишки совуқ кунлар бошланиши билан поя 
ўсишдан тўхтайди. Январ ойининг бошларига келиб поя ўсишни бошлайди ва ойнинг 
охирларига келиб улар тупроқ юзасида кўриниш беради. Ўсимлик март ойининг охирларидан 
бошлаб гуллашни бошлайди. Пояси 109-206 мм. Тухумсимон пиёзининг диаметри 15-40 мм, 
жуда мустаҳкам, четлари қалинлашган, қорамтир қўнғир тусли, тупроқ юзасига қадар ўсиб 
чиқадиган, ички томони қалин туклар билан қопланган. Барглари 3-5 та, оралари очиқ 
жойлашган, четлари бурмали, туксиз, кўкимтир, қуйидагилар наштарсимон, узунлиги 182,6 
мм, эни 24,8 мм гача. Гули битта, узунлиги 40,4 мм гача, сариқ-зарғалдоқ, қизил, туби қора. 
Чангчи ипи ва чангдони сариқ. Кўсаги оқимтир сомон тусли, узунчоқ, тухумсимон, учи ва 
асоси тўмтоқ. Илдизчаларинг сони 90-120 та бўлиб, уларнинг узунлиги узунлиги 60-80 мм. 
Ўсимлик уруғдан ўсиб чиққандан кейин 5-6 йили гуллаган. Генератив ҳолатдаги битта 
тупнинг оғирлиги ўртача 29 г гача бўлади. Бу даврнинг давомийлиги 20-22 йил атрофида 
бўлади. 
S – қаришнинг муҳим кўрсаткичларидан бири гуллаш жараёнининг сусайиши ёки 
якунланиши ҳисобланади. М.В. Баранова (1999) таъкидлаганидек, бу даврда ўсимлик ер устки 
қисми поя ҳосил қилишдан тўхтайди, куртакларда ғамловчи тангачалар сони камаяди. Ер 
устки қисми ва im ҳолатдаги ўсимлик баргларига ўхшаш бўлади. Илдизчалар узунлиги 30-50 
мм. Уларнинг сони 35-50 та. Ёш ҳолатдаги ўсимлик пиёзларидан, пиёзининг устидаги 
қопламлари билан фарқ қилади. Пиёзнинг устидаги қопламлар 23-25 тагача бўлади (бир неча 
йиллик). Баргларнинг четлари бурмалашган бўлади. Баргларнинг узунлиги 70-90 мм, эни 3-5 
мм бўлади. Ер остки қисмининг узунлиги 85-105 мм бўлади. Пиёзининг ранги тўқ жигарранг 
бўлиб, бўйи 25-30 мм, эни 13-17 мм дан иборат. Бу даврнинг давомийлиги 1-2 йилдан иборат 
бўлади (1- расм). 



Download 6.69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   193




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling