Xorazm ma’mun akademiyasi axborotnomаsi –10/1-2022 1 Ўзбекистон республикаси фанлар
Download 6.69 Kb. Pdf ko'rish
|
Теоретические Воззрения Изобразительного Искусства Как Фактор
- Bu sahifa navigatsiya:
- T.borszczowii нинг онтогенез даврлари.
50
XORAZM MA’MUN AKADEMIYASI AXBOROTNOMАSI –10/1-2022 1- расм. Tulipa lehmanniana нинг онтогенези. 1. Барг пластинкаси 2. Попук илдиз 3. Қопловчи қобиқ 4. Ғамловчи қобиқ 5. Пиёз туби (донца) 6. Ўсиш конуси 7. Куртак вазифасини бажарувчи пиёз 8. Ассимиляцияловчи барг қини 9. Ўтган йилги попук илдизли пиёз туби 10. Столон 11. Учки ҳосил қилувчи куртак 12. Ўтган йилги қобиқдан ҳосил бўлган қопловчи ғилоф 13. Поя 14. Гул Табиий шароитда тур онтогенезининг давомийлиги 30-36 йилни ташкил қилади. T.borszczowii нинг онтогенез даврлари. Тур онтогенези аниқлашда Қулжуқтоғнинг шимолий қисмида, Жаманжарсойнинг қумли тупроғида, ҳар хил ўтли-шувоқли-бутазор жамоасидан олинган ўсимлик намуналаридан фойдаланилди. Se – уруғи тўқ жигарранг бўлиб, узунлиги 7 мм, эни 5 мм. 1000 та уруғнинг массаси 4,87- 5,8 г. T. borszczowii битта уруғ қутисида 223,8-281,8 тагача уруғ ҳосил қилади. P - Ўсимлик уруғлари экилгандан кейин 39 кундан кейин униб чиқа бошлади. Бу ҳолатда уруғпалла битта асосий илдиз ҳосил қилади. Вегетация ниҳоясида илдиз нобуд бўлади. Асосий илдиз бошқа илдизчалар ҳосил қилмайди. Уруғпалла ер устки қисмининг узунлиги 24 мм гача боради. Ер остки қисмининг узунлиги 18-30 мм гача боради. Вегетациянинг давомийлиги 40- 55 кун атрофида бўлади. J - вегетациянинг иккинчи йилида T. lehmanniana сингари асосий барг шаклланади. Ўсимликнинг барги ингичка туксиз, кўкимтир рангда бўлади. Баргининг узунлиги 76 мм, эни 3-3,5 мм гача боради. Ер остки қисмининг узунлиги 98 мм гача боради. Бу даврда ўсимлик попук илдиз ҳосил қилиб, уларнинг сони 4-7 та бўлади. Уларнинг узунлиги 13-19 мм ни ташкил этади. Тупрққа 98 мм чуқурликда кириб боради. Бу даврда ўсимлик пиёзи шаклланган бўлади. Пиёзнинг узунлиги 8-10 мм, эни 3-4 ммни ташкил этади. Вегетация давомийлиги 57- 80 кундан иборат. Бу ҳолатнинг давомийлиги 1 йил. Im - Вегетациянинг учинчи йилида турнинг ўзига хос хусусиятларидан бири баргларининг четлари бурмалашиши билан изоҳланади. Барг ва пиёзнинг ўлчами ювениль ҳолатдаги ўсимликникига нисбатан каттароқ бўлади. Ўсимлик баргининг узунлиги 95 мм гача, эни 4,5-6 мм, ер остки қисмининг узунлиги 122 мм гача боради. Попук илдизчалар сони 9-13 та бўлиб, уларнинг узунлиги 25-30 мм. Босқичнинг яна бир ўзига хос хусусиятларидан бири, столон ҳосил қилишидир. Пиёзнинг узунлиги 10-13 мм, эни 5-7 ммни ташкил этади. Ер остки қисмининг узунлиги 122 мм гача боради. Вегетация давомийлиги 61-84 кунни ташкил этиб, ҳолатнинг давомийлиги ҳудуд шароитига қараб 1-2 йил атрофида бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling