Xristianlik dini


Эрамизнинг II-III асрларида


Download 48.63 Kb.
bet4/11
Sana17.11.2023
Hajmi48.63 Kb.
#1782852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

Эрамизнинг II-III асрларида христианликнинг турли жамоаларида бир неча ўнлаб турли инжиллар мавжуд бўлган. Кейинги руҳонийлар Рим империясида христианлик ҳукмрон динга айланган босқич учун энг мақбул бўлганларини, ўз ижтимоий дастурларига тўғри келадиганларидан 4 тасини танлаб олганлар.
Инжилларни танлаб олинганда Рим тарихи, ҳуқуқи, турмуши, географиясини, урф-одатларини яхши ҳисобга олинганлиги кейинчалик маълум бўлган. Шунинг учун инжиллар бир неча марта қайта ишланган.
Исо ўз фаолиятида мўъжизалар кўрсатган: жумладан, у ўликни тирилтирган, кўрларни, майиб-мажруҳларни даволаган, жиннилардан инс-жинсларни ҳайдаб чиқарган, қутириб тўлқинланиб турган Тевериадия кўли тўлқинларини устидан чўкиб кетмасдан юриб келган.
Исо дастлабки вақтларда иудаизм динининг инсон ҳаётини чулғаб олган кўп кўпдан-кўп (600 га яқин) чеклашларини ва амалларини қатъий равишда бажаришни худога кераги йўқ, улар ўрнига худога самимий ва астойдил эътиқод қилинса бас, деб тарғибот юргизган.
Исо айтган асосий ғоялар: тез орада худонинг салтанати бошланади, у ҳамма одамларга эмас. Фақат Исонинг илоҳийлигига ишонадиган, уни худонинг ўғли эканлигини тан оладиган ва ҳамма нарсаларда унинг кўрсатмаларига амал қиладиган кишиларгагина насиб бўлади, деганлар.
Христианликнинг ақидалари
1-ақида: Христианликнинг иймон калимасига кўра диндорлар - ота худо, ўғил худо ва муқаддас руҳ («муқаддас учлик») бўлиб гавдаланадиган ягона худога эътиқод қиладилар. Демак, христианлик монотеистик дин эканлиги шу ақидадан маълумдир. Ота худо кўриниб турган олам (фариш-та)ларни яратган, деб ҳисобланади. Исо унинг инжилдаги «таржимаи ҳоли» билан бирликда Ўғил худо ҳисобланади. Муқаддас руҳ-православиеда ота худодан, католиклар эса ҳам ота-худодан, ҳам Ўғил худодан келиб чиққан, деб ҳисобланади.
2-ақида: Христианлик учун энг муҳим ақидавий ғоя худонинг гавдаланиш ақидаси бўлиб, унга биноан Исо худолигича қолган ҳолда, гўё Мария исмли қиздан (Биби Марям онадан) туғилган пайғамбар деб эълон этилади. Бу ақида Исога мансуб деб ҳисобланадиган барча инжил панд-насиҳатларга «илоҳий ҳақиқат»ларга хос ҳурматни кучайти-ришга хизмат қилади.
3-ақида: Гуноҳни ювиш ақидасига катта ўрин берилган, бунга асосан Исо бутга михланиб тортган азоблари ва ўлими билан ўзини одамларнинг гуноҳлари касрига ота худога қурбон қилган ва шу тариқа бу гуноҳларни ювган Бу билан у гўё одамзоддаги «гуноҳ ҳукмронлигидан халос бўлиш» йўлини очиб берган.

Download 48.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling