Xristianlik dini


Download 48.63 Kb.
bet7/11
Sana17.11.2023
Hajmi48.63 Kb.
#1782852
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
5-мавзу

ХIII асрда католик илоҳиётчилари томонидан «савоб ишлар» заҳираси тўғрисидаги ақида ишлаб чиқилди. Унга асосан гуноҳ қилган кишилар черковдан, ҳақ тўлаб, кечирим сўраб, гуноҳининг кечирилгани тўғриси-даги гувоҳнома-идульгенция олиши мумкин. Черков идульгенция нархини белгилаб чиқди. Масалан, ўз отасини ёки онасини, хотинини, акасини, укасини, синглисини ўлдиргани учун 5 ёки 6 гросс, ёки «ўғирлик қилгани учун, ўт қўйганлик учун 8 гросс» ҳақ тўлайди
Исонинг онаси Биби Марямга «руҳоний она» деб сиғиниш ҳам кучли эътиқод рамзи ҳисобланади
Католикларнинг диний маросимлари
Католикларнинг маросимлари жуда тантанали ўтиши билан ажралиб туради. Маросимларнинг кўпи черков ва монастирларда ўтади, уларда мусиқа асбобларидан орган чалинади, якка ашулалар ва хор муножотлар айтилади.
Момо Ҳавога (Ева) ва Биби Марямга сиғиниш маросими аёллар орасида кенг тарқалган бўлиб, бу маросимда «аёллар Момо Ҳаво сизларга доимо ҳомийлик қилади», деган ғоя мужассам бўлган
«Авлиёларга» сажда қилиш, табаррук нарсаларга ва мумиёланган авлиёлар жасадига сиғиниш маросими
Христианликдаги асосий маросимлар: тавба қилиш, причашчение, никоҳ, чўқинтириш ҳам католиклар томонидан маросим ва байрамлар деб амал қилинади
Рим папаси католицизми бошқа христианлик йўналишларидан қатъий марказлаштирилганлиги билан ажралиб туради. Католик черкови тепасида Рим папаси туради. Папа кардиналлар, яъни олий даражадаги руҳоний-ларнинг вакиллари коллегияси томонидан умрбод муддатга сайланади. Папалик мансабига номзод бўлган руҳоний овозларнинг камида 2/3 қисмини ва яна ошиқча бир овоз олиши керак. Сайловдан ўтган киши ўзининг илгариги исмидан воз кечади ва ўзига янги исм олади. Хозирги Рим папаси 2013 йилда сайланган Франсиск.
Католицизмнинг кўп асрлик тарихи давомида папалик мансабига 300 га яқин киши сайланган. Улардан 31 таси папалик лавозимига нолойиқ, ярамас ишлар қилган.
Православие йўналиши
Император Константин ўз империясини мустаҳкамлаш мақсадида черковни давлат муассасасига айлантирди. Патриарх амалда дин ишлари вазири бўлиб қолди. Православие деб аталишига сабаб: Библиядаги қадимги ақидаларни изоҳлаш ва шарҳлаш эркинлиги ҳуқуқига эга бўлган (право на слово-ўз фикрига эга) демакдир.

Download 48.63 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling