Православиенинг ақидавий таълимотлари
1-ақида: бир танада уч қиёфада намоён бўладиган ота, ўғил худоларга, муқаддас руҳга иймон келтириб, улар дунёни иккита қилиб яратгани, барча нарсаларни йўқдан бор қилгани ва оламнинг эгаси, бошқариб турадиган ягона ҳокими мутлоқ деб ишониш
2-ақида: черков гуноҳдан поклиги, ақидаларнинг ўзгармаслигини эътироф этиш ақидаси.
3-ақида: Исонинг онаси Биби Марямга, авлиёлар ва черков деб эълон қилган руҳонийларга сиғиниш ақидаси ҳам кучли таълимот ҳисобланади.
Православие маросимлари
Худди католик йўналишидаги каби православиеда ҳам маросимларга катта аҳамият берилади. Православие маросимларининг кўпи черковда ўтади. Католик черковларида ибодатлар пайтида диндорлар бемалол стулларда ўтирадилар, православие черковларида эса диндорлар тикка турадилар. Католик черковларида орган мусиқаси садолари остида ибодат қилинади Православ черковларида ибодат пайтида мусиқавий куйлар чалиш одат эмас. Православие ва Католик черковларининг ички томонини безатишда ҳам фарқлари бор. Масалан, православие черковларида, ибодат уйларида бутлар жуда кўп. Биби Марям Исо, авлиёларнинг кўпдан-кўп ҳайкаллари ҳам мавжуд. Православие черковлари ва ибодат уйлари ним қоронғи, шамлар билангина ёритилган ҳолда, сирли шарпалар, мунгли муножот мадҳия эмас, балки марсия оҳанглари эшитилган ҳолда маросимлар ўтадики, бундай ҳолат православ руҳонийларининг фикрига кўра, диндорнинг эътиқод руҳиятини кучайтиради. Агар ёп-ёруғ электрлар ёниб турган ҳолда ибодат қилинса, диндорлар ибодатда чалғиши мумкин, деб ҳисоблайдилар.
Православ байрамлари ҳам жуда кўп бўлиб, уларнинг умумий сони бир йилдаги 365 куннинг ҳар бирига бир нечта байрами тўғри келади. Православ байрамлари улуғлаш объектига қараб Исо, Биби Марям ва авлиёлар шарафига ўтказиладиган байрамларга, тантанаворлиги жиҳатидан - улуғ, ўрта ва кичик байрамларга ва ўтказиш вақти жиҳатидан -сурилмайдиган, ойнинг айни бир хил саналоларига тўғри келадиган байрамларга, ҳамда суриладиган, яъни пасха кунларига қараб, календарь кунлари бўйича алмашиб турадиган байрамларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |