Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси устида иш бошланди


Download 42.6 Kb.
bet7/9
Sana08.11.2023
Hajmi42.6 Kb.
#1754891
TuriКодекс
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Yangi tahrirdagi Mehnat kodeksi (Xaydarov Nuriddin)

Aйрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишда кескин фарқлар ходимнинг иш берувчи билан меҳнат муносабатларининг табиати, иш жойи, ходимнинг иш шароитлари ва характери, иш берувчининг ҳолати, айрим соҳалар ва касблардаги ходимларнинг ўзига хос хусусиятлари, тананинг психофизиологик хусусиятлари, оилавий мажбуриятларнинг мавжудлиги ва бошқа объектив ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.

  • Aйрим тоифадаги ходимлар меҳнатини ҳуқуқий тартибга солишда кескин фарқлар ходимнинг иш берувчи билан меҳнат муносабатларининг табиати, иш жойи, ходимнинг иш шароитлари ва характери, иш берувчининг ҳолати, айрим соҳалар ва касблардаги ходимларнинг ўзига хос хусусиятлари, тананинг психофизиологик хусусиятлари, оилавий мажбуриятларнинг мавжудлиги ва бошқа объектив ҳолатлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
  • Меҳнат эркинлиги - бу ҳар кимнинг меҳнат қобилиятидан тасарруф қилиш, уларни қонун билан тақиқланмаган ҳар қандай шаклда амалга ошириш, меҳнат фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий шаклларини, фаолият турини, касбини ва мутахассислигини, иш жойини ва меҳнат шароитларини эркин танлаш ҳуқуқини англатади.
  • Меҳнат муносабатлари билан боғлиқ равишда меҳнат эркинлиги меҳнат шартномаси эркинлигида намоён бўлади, бу қуйидагиларни англатади:
  • ходимлар ва иш берувчиларнинг меҳнат шартномасини тузиш эркинлиги. Ходимни ва иш берувчини меҳнат шартномасини тузишга мажбурлашга йўл қўйилмайди. Aгар иш берувчининг шартнома тузиш мажбурияти ушбу Кодексда, қонунда ёки ихтиёрий мажбуриятда назарда тутилган бўлса, иш берувчи ходим билан меҳнат шартномасини тузишга мажбурдир;

томонларнинг келишуви бўйича меҳнат шартномасининг шартномавий (зарур ва қўшимча) шартларини белгилаш;

  • томонларнинг келишуви бўйича меҳнат шартномасининг шартномавий (зарур ва қўшимча) шартларини белгилаш;
  • ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномасини ўзгартириш имконияти;
  • томонларнинг розилиги билан исталган вақтда ҳар қандай меҳнат шартномасини бекор қилиш имконияти;
  • ходимнинг ушбу Кодексда белгиланган тартибда ўз ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;
  • ушбу Кодексда белгиланган меҳнат шартномасини бекор қилиш учун асослар мавжуд бўлса, иш берувчининг ўз ташаббуси билан ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқи;
  • ушбу Кодексда назарда тутилган ҳолларда, меҳнат шартномасида уни бекор қилиш учун қўшимча асосларни кўриб чиқиш имконияти.
  • Мажбурий меҳнат тақиқланади.
  • Мажбурий меҳнат деганда, шахснинг ўз ихтиёри билан ўз хизматини таклиф қилмаганлиги учун жазолаш таҳдиди остида талаб қилинадиган ҳар қандай иш ёки хизмат тушунилади. Жазо деганда жисмоний шахсга унинг ихтиёрий розилиги бўлмаган тақдирда меҳнат фаолиятини амалга оширишга мажбур қиладиган ҳар қандай моддий, жисмоний ёки руҳий таъсир чораларини қўллаш ёки таҳдид қилиш тушунилади.

Download 42.6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling