Тадбиркорликнинг ривожланиши йўлидаги тўсиқларга барҳам бериш мақсадида, мамлакатда товарлар, хизматлар, ишчи кучи ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракати, ички ва ташқи савдо ривожланиши учун барча шароитлар яратилишининг қонуний асосларини конституцияда мустаҳкамлаш таклиф этилди.
«Тадбиркорлар қонунчиликда тақиқланмаган ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга, ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга, тадбиркорликдан чекланмаган миқдорда даромад олишга ҳақли эканини Конституцияда мустаҳкамлашни таклиф этаман. Давлат хусусий тадбиркорликни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит ҳамда шароитларни таъминлаши, эркин ва ҳалол рақобатнинг ҳимоя қилиниши, иқтисодий фаолиятда монополлаштиришга йўл қўйилмаслигини кафолатлаши лозим», — дея таъкидлади президент.
Шу билан бирга, ер хусусий мулк бўлиши мумкинлиги аниқ белгиланиши, қишлоқ хўжалиги ерлари ва ўрмон фонди давлат тасарруфида бўлиб, тадбиркорлик субъектларига ижара шартномаси асосида берилиши тўғрисидаги модданинг Конституцияга киритилиши таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев «оила институтининг конституциявий асосларини ривожлантириш» масалаларига тўхталиб, «оила аёл ва эркакнинг ихтиёрий розилиги ва тенг ҳуқуқлилиги асосида» шаклланиши ҳамда жамият ва давлатнинг ҳимоясида эканини Коституцияда мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этди.
Унинг сўзларига кўра, давлат оиланинг тўлақонли ривожланиши учун зарур ижтимоий-иқтисодий шароитларни яратиши, «кўп болали оилаларга қонунга мувофиқ имтиёз ва ижтимоий кафолатлар яратиб бериши» лозим. Шунингдек, болалар манфаатлари, уларнинг жисмоний, ақлий ва маданий жиҳатдан тўлақонли ривожланиши учун барча шароитларни яратиш устувор йўналиш эканлиги, «давлат иқтидорли ёшларни, уларнинг моддий аҳволидан қатъи назар, доимо қўллаб-қувватлаши» асосий қонунда ўз ифодасини топиши зарур.
Бундан ташқари, президент «давлат жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, ёшларни соғлом турмуш тарзи тамойиллари асосида маънавий ва ахлоқий етук инсонлар этиб тарбиялаш учун зарур шароитларни яратиши» коституциявий норма сифатида белгиланиши лозимлигини қайд этди.
«Конституциямизга „Ота-оналар ўз фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |