Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар
тўғридан-тўғри қўлланадиган нормалар билан бойитиш
Download 23.39 Kb.
|
Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- „Ўзбекистон — ҳуқуқий давлат“
тўғридан-тўғри қўлланадиган нормалар билан бойитиш» зарур.
Шавкат Мирзиёев экологик хавфсизлик, жумладан, «глобал иқлим ўзгаришлари, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ вазиятнинг тобора кескин тус олаётгани» нуқтаи назаридан, қолаверса, «фуқароларнинг экологик ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, айниқса, мансабдор шахсларнинг табиат ҳимояси учун масъулиятини кескин ошириш, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш» мақсадида Конституцияга тегишли экологик-ҳуқуқий нормаларни киритиш таклифини илгари сурди. Унинг сўзларига кўра, бу, ўз навбатида, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни жадаллаштиришга хизмат қилади. Давлат раҳбари мамлакатда таълим, илм-фан ва инсон капиталини ривожлантириш масалаларининг устуворлиги хусусида сўз юритиб, асосий қонунда «давлат мактабгача таълим, мактаб ва олий таълим тизимини, турли мулк шаклидаги, жумладан, хусусий таълим муассасаларини ривожлантириш учун зарур шароитлар яратиб беришини» назарда тутувчи нормалар ўз ифодасини топиши лозимлигини қайд этди. «Педагог ходимларнинг касбий фаолиятига аралашиш, уларнинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилишга йўл қўйилмаcлигини Конституция даражасида белгилаб қўйсак, ўйлайманки, адолатдан бўлади», — дея таъкидлади у. 3. Эркин ва адолатли фуқаролик жамиятини ривожлантириш Президентнинг таклифига кўра, маҳалланинг мақоми ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифалари, жумладан, «маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш бўйича ваколатлари» Конституцияда алоҳида белгиланиши зарур. 4. Инсонпарвар ва демократик ҳуқуқий давлат қуриш «Ҳуқуқий давлат — демократик тамойиллар асосида қабул қилинган қонунлар олдида барча тенг ва ҳисобдор бўлган, ҳеч ким қонундан устун турмайдиган давлатдир. Шу маънода, мен „Ўзбекистон — ҳуқуқий давлат“ деган ғояни Конституциямизда аниқ мустаҳкамлаб қўйишни таклиф этаман», — деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, давлат органлари фаолиятининг Download 23.39 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling