Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар


Download 23.39 Kb.
bet6/6
Sana13.04.2023
Hajmi23.39 Kb.
#1353446
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Янгиланаётган Конституцидаги муҳим ўзгаришлар

Вазирлар Маҳкамаси ва ҳокимликларнинг экология, ёшлар сиёсатини амалга ошириш, оилани қўллаб-қувватлаш, мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, қулай жамоат транспортини ривожлантириш, аҳолининг дам олиши учун зарур шароитлар яратиш, фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича масъулиятини белгилаш лозим», — дея таъкидлади у.
Бундан ташқари, давлат раҳбари суд-ҳуқуқ тизими билан боғлиқ Конституциявий нормалар хусусида сўз юритиб, «суд-ҳуқуқ тизимини қораловчи, жазоловчи органдан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айлантириш» ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Хусусан, Конституциявий суд фаолиятини янада такомиллаштириш, «фуқаролар ва юридик шахсларнинг муайян ишда суд томонидан уларга нисбатан қўлланилган қонуннинг Конституцияга мослигини текшириш ҳақидаги шикоятларини кўриб чиқиш» Конституциявий суднинг ваколати сифатида Конституцияда акс эттирилиши лозим.
Шавкат Мирзиёевнинг таклифига кўра, Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий тамойиллари ва нормалари, жумладан, тинчликпарварлик ва дўстона сиёсат юритиш, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда давлатларнинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш асосий қонунда ўз ифодасини топиши зарур.
Шу нуқтаи назардан Миллий хавфсизлик концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Ташқи сиёсий фаолияти концепциясини янги таҳрирда ишлаб чиқилиши мақсадга мувофиқ. Мазкур ҳужжатларнинг ғоятда аҳамиятли эканлигини ҳисобга олган ҳолда, президент ушбу Концепцияларни ҳам Конституциявий қонун шаклида қабул қилишни таклиф этди.
Давлат раҳбари янгиланган Конституция лойиҳасини умумхалқ муҳокамасида кўриб чиқиш ҳамда референдум ўтказиш йўли билан қабул қилишни таклиф этди.
«Амалдаги қонунчилигимизга кўра, парламентнинг ўзи ҳам Конституцияга ўзгартиш киритиш ваколатига эга. Лекин, конституциявий ислоҳотни фуқароларимиз фикри ва қўллаб-қувватлаши асосида референдум орқали амалга оширсак, бу том маънода халқимиз хоҳиш-иродасининг ифодаси — ҳақиқий халқ Конституцияси бўлади, деб ўйлайман. Бу „Конституциянинг ягона манбаи ва муаллифи — халқдир“ деган тамойилга тўла мос келади», — дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.
Президент сўзи якунида янгиланаётган Конституция ҳаётда тўла қарор топиши учун давлат томонидан барча куч ва воситалар сафарбар этилиши, ҳар бир конституциявий норма ижросини таъминлаш бўйича аниқ ижтимоий, иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий чоралар кўрилишига ишонтирди.
Download 23.39 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling