Yormatova Zulfizarning " Falsafa "


Download 372 Kb.
bet6/9
Sana02.05.2023
Hajmi372 Kb.
#1421948
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Falsafa 2

Тарихийлик принципи
арихийлик принципига кўра, ҳодиса ёки нарсага унинг пайдо бўлишидан тортиб то таркиб топиши, шаклланиши ва ривожланишига қадар генетик тарзда қарамоқ керак, чунки объект ўз ривожланишида босиб ўтган асосий босқичларни аниқлабгина унга хос бўлган муҳим, зарур ва қонуниятли хусусиятлар ва алоқаларни, сифатий ва миқдорий тавсифларни тушуниш, англаш ва англатиш мумкин. Бу принцип муайян ҳодиса қандай пайдо бўлганлигини, у ўз ривожида қандай асосий босқичлардан ўтганлигини очиб беради ва унинг шундай ўз-ўзидан ривожланишига қараб билиш субъекти бу ҳодиса нимага айланганлигини, шунингдек келгусида нимага айланиши мумкинлигини кўради. Объектнинг тарихини ташкил этган зарурий қонуниятли алоқаларни аниқлаб, объектнинг борлиғини тарихан авж олиб борувчи жараён деб билиб, тарихийлик фалсафий принципидан онгли равишда фойдаланувчи субъект объектнинг моҳиятига чуқурроқ тушуниб етади, унинг тузулишини, мавжудлик қонуниятини яхшироқ билади ва бинобарин, билиш объектидан ўзининг онгли амалий фаолиятида ижодий фойдалана олади.
Б
Ягонанинг қарама-қаршиликка ажралиш принципи
у принцип объектнинг шундай қарама-қаршиликлар бирлиги ва кураши сифатидаги ўз-ўзидан ҳаракатини, тарихини очиб берадики, уларнинг узвий бирлиги қараб чиқилаётган объектнинг ўзига яхлитлик бахш этади. Бу принцип нарсаларни харакатланиб, ривожланиб ва ўзгариб турадиган объектлар деб англашда муҳим роль ўйнайди. Бу принцип объектларга хос барча турли-туман ва қарама-қарши хусусиятларни, сифатий холатларни изохлашга, улар ўртасидаги муҳим қонуниятли ва муқаррар алоқаларни, бир ҳолатдан бошқа ҳолатга ва ўз зиддига айланишларни аниқлашга имкон беради. Бу принципнинг тарихийлик принципи билан яқинлиги ва узвий боғлиқлиги шак-шубҳасиздир.
Қараб чиқилаётган объектнинг қарама-қарши томонлар ва қирраларга ажралиши, улар ўртасидаги ўзаро алоқаларни аниқлаш зарурати шундан келиб чиқадики, ҳар бир нарса қарама-қарши тенденцияларни ўз ичига олади. Нисбатан барқарор тизим бўлган ҳар бир объект ўзини ташкил этган элементларнинг ички ўзаро ҳаракати ҳамда унинг бошқа объектлар билан ўзаро таъсири натижасида узлуксиз ўзгариб боради ва шу билан бирга ўзини, сақлаб қолган ҳолда маълум вақтгача ўшандайлигича қолади.
Бироқ мадомики ҳар бир нарса қарама-қаршиликлар бирлиги сифатида реал мавжуд экан, уларнинг ўзаро таъсири (кураши) давомида ҳаракатда бўлар, ўзгарар экан, нарсанинг моҳиятини билиш унинг қарама-қарши томонларга ажралишини, ривожланишнинг қарама-қарши тенденцияларини аниқлашни ва ундан объектга ҳос сифатий ва миқдорий кўрсаткичларни чиқаришни тақозо этади.
Б

Download 372 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling