Yormatova Zulfizarning " Falsafa "


Download 372 Kb.
bet4/9
Sana02.05.2023
Hajmi372 Kb.
#1421948
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Falsafa 2

Объективлик принципи
у принципга кўра, объектни билиш давомида бизнинг шу объект ҳақидаги субъектив фикрларимизга эмас, балки унинг ўз табиатига асосланмоқ, предмет ҳақидаги фикрни предметнинг ўзига бўйсундирмоқ, объектга ўйлаб чиқарилган схема ва тузилмаларни ёпиштирмаслик, балки уларни объектининг хусусиятлари, қирралари ва томонларидан чиқармоқ керак. Объектни тадқиқ этиш жараёнида бу ўта муҳим методологик принципнинг бузилиши бизни сохта хулосаларга, ҳақиқий аҳволнинг ихтиёрий ёки ғайриихтиёрий равишда бузиб кўрсатилишига олиб келади, бу хол амалда объектни ўрганаётган субъектнинг (одам, кишилар гуруҳи ёки бутун жамиятнинг) шу объектни билиш ва ижодий ўзлаштиришига тўсқинлик қилади.

Билиш субъекти шу принципга асосланиб, объектнинг хусусиятлари, ўзига хос аломатлари ва алоқаларини, мавжуд бўлиш ва ўзгариш қонунларини ҳисобга олмоғи керак. Фақат шундагина субъектга тадқиқот объектининг ботиний табиати, чин моҳияти намоён бўлади.


О
Фаоллик принципи
бъектни ҳар томонлама чуқур қараб чиқмоқ учун уни мушоҳада қилишнинг ўзи етарли эмас. Объектнинг бизга маълум бўлмаган барча янгидан-янги хоссаларини очиш учун унга фаоллик билан, муайян мақсадни кўзлаб таъсир кўрсатмоқ, уни ўз табиати учун ғайритабиий бўлган турли, кўпинча экстремал шароитга қўймоқ, бошқа омиллар билан ўзаро таъсир ўтказишга мажбур этмоқ зарур.
Билишнинг вазифаси – ташқини ичкига, ҳодисани моҳиятга келтиришдан, объектнинг хоссалари ва алоқаларини ички сабаблар билан, шу объектни ташкил этган элементларнинг ўзаро таъсири билан, унга хос қонунлар билан изоҳлашдан иборат.
Бу принцип шунингдек ўқишга, таълим ва тарбияга ҳам бевосита тааллуқлидир, у билимни кишиларнинг қатъий эътиқодига, ҳаётий позициясига, уларнинг ҳаёти ва фаолияти принципларига айлантирмоғи лозим.
Олим, ижодкор шахс объектнинг хоссалари ва алоқаларини ўрганишда фаол бўлиши, бир қолипда иш кўрмаслиги, объектни ўрганиш вақтида олган билими, ишончли ва ҳақиқий ахборотни амалда фаол қўллай билиши зарур.
Ҳ

Download 372 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling