Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши
Download 1.12 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-асосий савол. Иссиқлик бериш усуллари. Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга иссиқлик бериш усуллари тўғрисида тушунча бериш Идентив ўкув мақсадлари
- 1-асосий саволнинг баёни.
Мавзу режаси.
Иссиқлик бериш усуллари. Иссиқлик ўтказувчанлик. Мавзу бўйича таянч тушунчалар. Иссиқлик бериш, иссиқлик ўтквзиш, изотермик юза, масса ўтиш, диффузион ўтиш. 1-асосий савол. Иссиқлик бериш усуллари. Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга иссиқлик бериш усуллари тўғрисида тушунча бериш Идентив ўкув мақсадлари 1. Иссиқлик бериш усуллари тўғрисида тушунчага эга бўлиш. 2. Иссиқлик бериш усуллврини фарклай олиш. 1-асосий саволнинг баёни. Термодинамиканинг иккинчи қонунига биноан бўшликда иссиқликнинг ўз-ўзидан ўтиш жараёни ҳароратнинг фарки таъсири остида ўтади ва ҳарорати паст томонга йўналган бўлади. Иссиқлик ўтиш қонуниятлари ва бу жараённинг миқдорий тавсифномалари иссиқлик алмашиниш назариясининг тадкикот қилиш предмети ҳисобланади. Иссиқлик ҳамма моддаларда, электр токи, ваккум орқали ҳам таркалиши мумкин. Иссиқлик уч хил усул билан берилиши мумкин: иссиқликни молекулалар, атомлар, электронлар ва бошқа кичик заррачалар ҳисобига бериш; модданинг макроскопик ҳажми билан биргаликда, яъни конвектив иссиқлик бериш (масалан трубалар орқали иссик сувни узатиш). Нурланиш орқали бериш. Биринчи усулда берилганда ҳарорат юқори бўлган сохадан паст сохага маълум тезликда ўтади. Иккинчи усулда иссиқлик иссик суюқликлар орқали юзага ёки аксинча берилади. Учинчи усулда иссиқлик ҳамма тиник нур муҳитларида берилади, шу жумладан вакуммда ҳам. Иссиқлик бериш учун ишлатиладиган ҳаракатлантирувчи муҳит (масалан сув иккинчи усулда) иссиқликни элтувчи дейилади. Кўп пайтларда иссиқликни бир вақтни ўзида ҳар хил усуллари билан бериш амалга оширилади. Буни мураккаб иссиқлик алмашиниш дейилади. Иссиқлик ўтказишни миқдорий тавсифномалари. Иссиқлик ўтиш интенсивлиги иссиқлик окимининг зичлиги билан яъни вақт бирлигида майдон юзаси бирлиги орқали узатиладиган иссиқлик миқдори орқали характерланади. Бу миқдор ВТ/м2 ўлчанади ва одатда q билан белгиланади. Вақт бирлигида ихтиёрий юза F орқали бериладиган иссиқлик миқдорини иссиқлик алмашиниш назариясида иссиқлик окимининг куввати ёки оддий килиб иссиқлик окими деб аталади ва q билан белгиланади. Ўлчов бирилиги ж/с, яъни Вт да ўлчанади. Иҳтирий вақт оралиғида ихтиёрий юза орқали берилган иссиқлик миқдори ушбу ифода орқали аниқланади q = Q/F = Q / F Масса ўтиши (алмашиниши) ҳақида тушунча. Модданинг массасини муҳитдаги бирор нуқтадан бошқа нуқтага ўтиши курилаётган нуқталарда берилган моддаларнинг куюклиги (концентрацияси) ҳар хил бўлса амалга ошади. Масалан, газ аралашмаси компонентлари ҳажм бўйича тенг таркалган бўлса, уларнинг концентрацияси кўп бўлган жойдан концентрацияси кам бўлган жойга ўтади, ва секин-аста ҳамма ҳажм бўйича тенглашади. Масса ўтиши: 1) диффузион (факат атом ва молекулалар орқали масса ўтса); 2) конвектив бўлади. Диффузион ўтиш газларда, конвектив ўтиш суюқликларда содир бўлади. Қуритиш ва кимёвий реакцияларда конвектив масса алмашинишларни яъни, жисм юзасидан суюк ёки газли муҳитга массани ўтишини ҳисоблашга тўғри келади. Бундай жараён конвектив (ўтиш, кўчиш) масса бериш дейилади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling