Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши
Download 1.12 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга термодинамиканинг иккинчи қонуни моҳиятини тушунтириш. Идентив ўкув мақсади.
- 2-асосий саволнинг баёни.
Назорат топшириклари.
1. Газ ҳолати ўлчами нима? 2. Газ энтропияси деганда нимани тушунасиз? 3. Иссиқлик берилиши нима? 2-асосий савол. термодинамиканинг иккинчи қонуни моҳиятини тушунтириш. Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга термодинамиканинг иккинчи қонуни моҳиятини тушунтириш. Идентив ўкув мақсади. Термодинаиканинг иккинчи қонуни моҳиятини тушуниб олиш Айланма цикл тўғрисида тушунча га эга бўлиш. 2-асосий саволнинг баёни. Термодинамиканиг биринчи қонунидан келиб чикадики, дигателларда иссиқлик ва механик энергияни ўзаро алмашиниши (ўзгариши) факат маълум эквивалент миқдорда амалга ошади. Энергия сарфланмасдан ишни бажариш мумкин бўлган двигателни абадий двигателлар дейилади. Маълумки, бундай двигателлар бўлиши мумкин эмас ва бу термодинамиканинг биринчи қонунига зиддир. 1755 йилда Франция Фанлар Акамедияси бундан кейин ҳар қандай турдаги абадий двигател тўғрисидаги лойиҳаларни кўриб чикмасликни эълон килди. Тажрибалар шуни кўрсатдики, механик энергияни тўлик иссиқлик энергияга айлантириш мумкин, масалан ишкаланиш йўли билан. Аммо иссиқликни тўлик механик энергиясига айлантириш мумкин эмас. Бу табиатда фундаментал қонун борлиги билан боғлиқдир. Бу қонунни термодинамиканинг иккинчи қонуни дейилади. Бунинг моҳиятини тушунтириш учун иссиқлик двигателининг ишлашига мурожат киламиз Тажриба шуни кўрсатдики, ҳамма иссиқлик двигателлари иссиқлик берувчи иссиқлик манбаларидан (ишчи танадан) ва иссиқликнинг совук манбасидан ташқил топади.
Тўхтовсиз таъсир киладган иссиқлик машиналарида бу жараён кўп марталаб кайтарилиши керак. Бунинг учун ишчи танани олдинги ҳолатга келтириб кўйиш кераклигини билиш керак. Бундай ўтиш 2В1 жараёни бўйича амалга оширилиши мумкин.
Двигатель тўхтовсиз механик энергияни ишлаб чикиши учун, кенгайишдаги иш сикишдаги ишдан катта бўлиши керак. Шунинг учун сикиш эгри чизиғи 2А1 кенгайиш чизиғидан пастда ётиши керак. 2А1 жараёнида сарфланган иш 2А11 '2' майдон билан ифодаланади. Натижада ҳар бир килограм ишчи тана цикл давомида lц фойдали иш килади. Бу ишнинг майдони 1В2А1 га эквивалент бўлиб, цикл контури билан чегараланган. Агар А ва В нуқталардан уринма бўлган иккита адиабатик чизик ўтказсак цикл иккита участкага А1В ва В2А га бўлинади. А1В участкада эса q2 иссиқлик келтирилади (киритилади). В2 А участкада эса q2 иссиқлик чикарилади. А ва В нуқталарда иссиқлик кирмайди ҳам ва чикмайди ҳам, факат иссиқлик окими ишораларини ўзгартиради. Шундай килиб, двигателни тўхтовсиз ишлаши учун ишчи танага иссиқлик манбасидан q1 иссиқлик келтирилади, ва ундан совук манбага q2 иссиқлик чикарилади. "TS" диаграммада q1 иссиқликга А' А1ВВ' майдон, q2 га - A'A2BB' майдон эквивалентдир. Цикл давомида двигатель томонидан бажарилган ишни иссиқлик манбаидан циклга киритилган иссиқлик миқдорига нисбати циклдаги фойдали ишнинг термик коэффициенти деб аталади. ФИК иссиқлик двигатели циклининг такомиллашганлик даражасини билдиради. ФИК канча катта бўлса келтириган иссиқлик кўпрок ишга айланади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling