Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши


Download 1.12 Mb.
bet25/46
Sana21.06.2023
Hajmi1.12 Mb.
#1640603
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46
Bog'liq
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ

Назорат топшириклари.

  1. Иссиқлик беришнинг қандай усуллари мавжуд?

2. Иссиқлик ўтказишни миқдорий тавсифномалари нима?
3. Масса ўтиши (алмашиниши) нима?


2-асосий савол. Иссиқлик ўтказувчанлик.
Ўқитувчининг мақсади.
Талабаларга иссиқлик ўтказувчанлик тўғрисида тушунча бериш


Идентив ўкув мақсадлари

  1. Иссиқлик ўтказувчанлик усуллари тўғрисида тушунчага эга бўлиш.

2. Иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти тўғрисида тушунчага эга бўлиш.
3. Стационар режимда иссиқлик ўтказувчанлик тўғрисида тушунчага эга бўлиш.
Иссиқлик ўтказувчанлик.

Иссиқлик ўтказувчанликни асосий қонуни.


Иссиқликни ўтиши иссиқлик ўтказувчалик билан тана ҳажмидаги ҳароратни таркалиши билан боғлиқдир.
Берилган вақт мобайнида тананинг ҳамма нуқталаридаги ҳароратнинг миқдорларини ҳаммаси ҳарорат майдони деб аталади.
Ҳарорат майдони куйидаги математик ифода билан ифодаланади.
t = f (x; y; z; )
Ҳарорат битта ёки иккита фазовйи координаталар бўйича жуда тез-тез ўзгариб туради. Шунга биноан ҳарорат майдони бир ёки иккки ўлчовли бўлади.
Агар вақт ўтиш билан тананинг ҳамма нуқталарида ҳарорат ўзгармаса, стационар ҳарорат майдони дейилади, ўзгарса стационар бўлмаган ҳарорат майдони дейилади.
Ҳамма нуқталарида бир хил ҳарорат бўлган юзани изотермик юза дейилади.
Изотермик юзага тик бўлиб, ҳароратни ортиб бориши томонига йўналган, сон жиҳатидан шу йўналишдаги ҳароратнинг ҳосиласига тенг бўлган вектор ҳарорат градиенти ҳисобланади. Фурье қонунига асосан иссиқлик окими зичлигининг вектори ҳарорат градиентига пропорционалдир.
q = -  gradt

бу ерда -модданинг иссиқлик ўтказиш коэффициенти; Вт/м.к


Формуладаги “-” белги q векторнинг ҳарорат градиентига тескари йўналганлигини кўрсатади.
Иссиқлик окимининг зичлиги ҳар бир бошқа йўналиш «n» учун шу йўналишдаги вектор q нинг проекциясига тенг




9-расм. Икки ўлчовли харакат майдонида grad t ва q векторларининг тахминий жойлашуви






qn = qCos = -  grad + cos

Ихтиёрий F юзадаги тўлик иссиқлик окими Q ни ушбу ифодадан топилади.






Download 1.12 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling