Ю кулбеков Гулистон. СЎз боши
Download 1.12 Mb.
|
portal.guldu.uz-ИССИКЛИК ТЕХНИКАСИ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 1-асосий савол.
- Идентив ўкув мақсадлари
- 1- асосий саволнинг баёни.
Мавзу режаси.
Ёкилғининг таркиби ва тавсияномаси. Ёниш жараёни. Мавзу бўйича таянч тушунчалар. Ёнилғи, ёнилғи таркиби, ишчи ёнилғи, иссиқлик миқдори, ёнилғининг ёниши. 1-асосий савол. Ёкилғининг таркиби ва тавсияномаси Ўқитувчининг мақсади. Талабаларга Ёкилғининг таркиби ва тавсияномаси тўғрисида тушунча бериш Идентив ўкув мақсадлари 1. Ёкилғининг таркиби ва тавсияномаси тўғрисида тушунчага эга бўлиш. 2. Ёкилғи таркибини ташқил этувчи элэментларни фарклай олиш. 1- асосий саволнинг баёни. Ёнилғи деб ёнишда иссиқлик чикарадиган ўсимлик колдикларидан пайдо бўлган углеродли ва углеводородли моддаларга айтилади. Ерда ҳамма ёкилғиларнинг асосий манбаи қуёш ҳисобланади. Қуёш энергиясининг нурланиш бир йилда ерда 19500 триллион тонна шартли ёкилғига эквивалентдир. Ёкилғининг таркиби ва тавсифномаси. Ёкилғининг ёнувчи массасига углерод, водород ва учувчи олтингугурт киради. Ёкилғининг асосий элементи бўлиб углерод ҳисобланади. Каттик ёкилғида углероднинг миқдори 50 дан 95% гача, Водород 1 дан 65% дан олтингугурт 0 дан 8 % гача бўлади. Бу кўрсатилган элементлардан ташкари ёнилғи таркибига кислород( ўсимлик клеткасидан келиб тушади), маълум миқдорда азот, (каттик ёнилғида 1% ошмайди) ҳамда ҳўл ва намлик бор. Кул миқдори 1-2% дан ошмайди. Намлик миқдори 1 % дан 60% гача ва ундан юқори бўлиши мумкин. Намлик ташқи ва гигроскопик турларга бўлинади. Ташқи намлик ёмгир, кордан кушилиши мумкин. Гигроскопик намлик ёнилғининг углеродланиш даражасига ва каллоидланиш талабига боғлиқ. Ёнилғининг кимёвий таркиби куйидагига ифодаланади. Сг + Нг + Ог + Nг + Sлг = 100% Ишчи ёнилғининг кимёвий таркиби Ср + Нр + Ор + Nр + Sлр +Ар + Wp= 100. Ёнилғида нам бўлмаса курук дейилади, унинг таркиби Сс + Нс + Ос + Nс + Ас = 100% Фомулалардаги индекслар ёнилғини кайси турга таълуклигини билдиради. Ёнилғининг тавсифномаси бўлиб ёниш ҳарорати ҳисобланади, яъни 1 кг ёнилғи ёндирилганда канча миқдорда иссиқлик чиққанлигини ҳарактерлайди. Торф - 2350 10000 кдж/кг, Тош кўмир 15,8 - 23 минг кдж/кг иссиқлик чикади. канчалик кам иссиқлик чикарса шунга ёкилғи сарф кўп бўлади. Ёкилғида ҳўл ва намлик кўп бўлса шунчалик кам иссиқлик чикаради. Ёкилғини юқори ва кўйи ёниш иссиклиги фарк қилинади. 1 кг ёкилғини ёнишда олинган иссиқлик миқдори буғга айлантириш учун кетган иссиклиги ишчи ёкилғи массасида куйидагича боғланган. Ёкилғини ёниш иссиқлик миқдорини калориметрлаш йўли билан ёки формула ёрдамида аниқлаш мумкин. Бу каттик ва суюк ёкилғилар учун Д. И. Менделеев формуласи билан аниқланади. Шартли ёкилғи учун ёниш иссиклиги 29,35 Мж/кг(7000 ккал/кг) тенг бўлган ёкилғи кабул қилинган. Гумуслардан ҳосил бўлган (чириндидан), Бир клеткали сув ўсимликларидан ҳосил бўлган (боткокликларда) Гумус ва бир клеткали сув ўсимликларидан Бир клеткали ўсимлик ва гумус колдикларидан ташқил топган ёнилғиларга бўлинади. Ҳар бир синф яна уч синфларга бўлинади: Торф, кулранг ва тош кўмирларга ва булар ҳам яна бўлиниб кетади. Download 1.12 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling