Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Полимерларнинг молекуляр массасини вискозиметрик усулда аниқлаш


Download 1.64 Mb.
bet16/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

Полимерларнинг молекуляр массасини вискозиметрик усулда аниқлаш
Ишнинг мақсади: Турли хил концентрацияли полимер эритмалари қовушқоқлигини аниқлаб, молекуляр массани ҳисоблаш.
Реактивлар: полиакриламид, поливинилпирролидон, полистирол, полиметилметакрилат ёки бошқа полимерлар (ўқитувчи томонидан берилади) ни 0,2 г/100 мл концентрацияли эритмалари.
Жихозлар: термостат, модификацияланган Уббелоде вискозиметри, секундомер, пипетка, (10 мл ли), резина найча, резина нок.
Ишнинг бажарилиши: Ишнинг бажарилиши учун полимер, эритувчи ва ҳарорат қўлланманинг илова қисмида келтирилган жадвалга асосан танланади. Бу жадвалда тажриба шароити учун Марк—Кун—Хаувинк тенгламасининг К ва қийматлари ҳам келтирилган.
Аввало тоза қуритилган вискозиметрга эритувчи қуйилади ва шарчанинг юқори қисмигача, найча беркитилиб турган холда, резина нок билан кўтарилади. Найчанинг оғзи очилганда эритувчи шарчадан вискозиметрнинг пастки қисмига оқиб туша бошлайди. Шарчанинг тепасига қўйилган белгидан то капиллярнинг юқори қисмидан оқиб ўтиш вақти 3 — 4 марта секундомер ёрдамида ўлчанади. Шундан сўнг тоза, қуритилган вискозиметрга биринчи эритма қуйилади, Эритманинг хажми (одатда 7-8 мл) вискозиметрнинг капилляр, юқори ва пастки шарчаларининг тўлишига етарли бўлиши керак. Полимер эритмаси пипетка орқали аниқ ўлчаниши лозим.
Биринчи қуйилган эритмани ҳам худди эритувчи билан ишланган тартибда вискозиметр шарчасидан ўтиш даври ўлчанади. Полимер эритмаларини суюлтириш шу вискозиметрнинг ўзида бажарилади. Бунинг учун дастлаб олинган эритманииг устига тенг хажмда пипетка орқали эритувчи қуйилади, 15—20 дақиқа эритмани мувозанатга келгунча ва унинг харорати термостат хароратига тенглашгунча кутиб турилади. Эритмани суюлтириш камида 3 марта амалга оширилади. Эритманинг ҳар бир концентрациясида бажариладиган ишлар худди юқорида баён этилганидек бажарилади. Олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади:




Эритма концен-трацияси

Тоза ритув-чининг оқиш вақти сек,τ0

Эритманинг оқиш вақти, τ1

ηнисб= t1/ t0

ηсол= t1/ t0-1

ηкел= ηсол / С























Топширик: Олинган натижалардан ηкел қовушқоқликнинг концентрацияга боғлиқлик графиги чизилади. Графикдан характеристик қовушқоқлик топилади ва Марк — Кун — Хаувинк тенгламаси [η]=КМα дан фойдаланиб полимернинг молекуляр массаси хисобланади. К ва α ларнинг қийматлари иловада келтирилган жадвалдан олинади.
Саволлар: 1 Қандай моддалар юқори молекуляр моддалар ҳисобланади?
2. ЮМБ ларни молекуляр массаларини топишнинг қардай усулларини биласиз?
3. Қовушқоқ оқувчанлик қандай аниқланади?
4. Убеллоде вискозиметрининг бошқа вискозиметрлардан афзаллиги нимада?


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling