Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


ДЕСТРУКЦИЯ Поливинилхлориднинг термик деструкцияси


Download 1.64 Mb.
bet12/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

ДЕСТРУКЦИЯ
Поливинилхлориднинг термик деструкцияси
Ишнинг мақсади: поливинилхлорид (ёки перхлорвинил) нинг термик деструкциясини инерт атмосферасида текшириш.
Реактивлар: поливинилхлорид (ёки перхлорвинил), NaOH, HCl нинг 0,05 н эритмаси.
Жиҳозлар: поливинилхлориднинг термик деструкциясилаш учун ишлатиладиган ускуна (-расм), электр плиткаси, азотли газ балони, 6 дона 250 мл.ли конуссимон колба.

Термик деструкциянини ўтказиш учун фойдаланиладиган ускуна

Ишнинг бажарилиши: 1) поливинилхлорид (перхлорвинил)нинг термик деструкциясини инерт атмосферада ўтказиш; 2) деструкция натижасида ҳосил бўлган хлорид кислотаси орқали деструкция натижасини аниқлаш.


Расмда кўрсатилгандек ускунанинг герметиклигини текширилади. Бунинг учун (2) қуригич орқали газ балонидан1 секундда 1 та пуфакча ҳосил бўладиган ўзгармас тезликда азот юборилади. Ўзида 15 мл дистилланган сув тутган 250 мл.ли конуссимон колба (7) орқали газ чиқишини кузатинг. Етарли герметикликка эришгач (2) ва (7) идишлардаги газнинг буркиши тенглашади ва (5) кран беркитилади. Электр плиткани (3) токка совутгич (4) ниэса сувга улаб, (10) сувни қайнагунча қиздирилади. NaOH нинг 0,05 н ли эритмасидан 5 та конуссимон колбага 15 мл дан қуйилади. Колбаларни навбат билан ажралиб чиқаётганводород хлорид газини юттириш учун (9) найни колбага туширилади. (8) қалпоқсимон қопқоқни олиб (1) косачага (0,12-0,20 г) поливинилхлоид (перхлорвинил) намунасини (1) косачага жойлаштириб, махсус илгичга осилади ва колбага туширилади. Аста-секинлик билан кран очилади. Ўтаётган водород хлорид газининг ўтиши секундига 1 та пуфакча бўлиши керак. Газнинг ютилиши 10, 15, 20 ва 30 минут давомида ўткизилади ва ҳар бир колбадаги ортиқча NaOH эритмасини водрод хлориднинг 0,05 н ли эритмасибилан титрланади.

Олинган натижалар қуйидаги жадвалга ёзилади.





0,05 н ли NaOH миқдори

Газнинг ютилиш вақти, минут

Титрлаш учун кетган HCl миқдори, мл

Ажралган HCl миқдори, мл

Реакция бошланишидан ажралган HCl миқдори, мл

0

15

0










1

15

10










2

15

15










3

15

20











Топшириқ: 1) ажралган HCl нинг миқдорини деструкция вақтига боғлиқлиги графигини чизинг; 2) деструкция механизмини ёзинг; 3) қолдиқнинг эрувчанлигини текширинг.
Топшириқ: 1) ажралган HCl нинг миқдорини деструкция вақтига боғлиқлиги графигини чизинг; 2) деструкция механизмини ёзинг; 3) қолдиқнинг эрувчанлигини текширинг.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling