Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Download 1.64 Mb.
bet8/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

Фенолни формальдегид билан поликонденсатланиши
Ишдан максад: Фенол—формалъдегид смолаларини кислота муҳитида (1 —вариант) ва ишқорий муҳитда (2 —вариант) олиш.
Реактивлар: Фенол, формальдегид, хлорид кислота (1н эритма), уротропин.
Жиҳозлар: Юмалоқ тубли колба, Либих совутгичи, Вюрц колбаси, фарфор косача, термометр.
Ишнинг бажарилиши: 200 мл сиғимли колбага (совутгич ва термометр билан жиҳозланган) 9,4 г (0,1 моль) фенол солиб 40—50°С гача қиздирилади. Фенол суюқлангач 8,5 мл (0,085молъ) 36 % формалин қуйилади. Аралаштирилиб бўлингач 1 н НС1 эритмасидан 5 мл (0,005 моль) қуйилади. Сўнгра аралашма 80°С да 10—15 минут тескари совутгич ўрнатилган ҳолда, колбада қиздирилади. 10 — 15 минутдан сўнг колбадаги аралашма лойқаланади ва қаватланади. Шундан сўнг колбани яна 0,5 соат давомида қиздирилади. Колбадан тепага ажралиб чиққан қаватини ажратиб олиб, қолган қисмидан вакуумда (100 мм.симоб уст.) сувни ҳайдаб олинади. Сувни ҳайдаб олинганда колбани харорати 50°С дан пастга тушмаслиги керак. Реакция тугагач колбадан смоласини фарфор косачасига тўкиб олинади. Ишнинг бажарилишида ўқитувчи томонидан олинган смолани уротропин ёрдамида қотириш вазифаси хам берилиши мумкин. Бунинг учун 2 г смола олиниб ҳовончада 0,2 г уротропин билан эзилади. 150°С гача қиздирилган пипеткага темир пластинка қўйиб 45x45 мм. майдончада металл белкуракча ёрдамида ҳосил бўлган аралашма ёйилади. Маълум вақтдан сўнг смола қотади.
Вазифа: Реакция схемасини ёзиш, смолани суюқланиш ҳароратини топиш, эрувчанлигини текшириш.
Вариант 2. Бу вариантда смола олиш учун 30% ли аммиак эритмаси, стеарин кислотаси ва этил спирти ҳам керак.
Ишнинг бажарилиши: Колбага 9,4 г (0,1 моль) фенол солиниб устига 9,2 мл (0,11 моль) 36% формалин эритмаси қуйилади. Аралаштирилган массага 0.8 мл (0,01 моль) 30% ли аммиак эритмаси қуйилади. Сўнгра колбани асбест сеткасига жойлаштирилиб 40 минут давомида қайнагунча иситилади. Бу ҳолда хам колбадаги суюқлик лойқаланади ва қаватланади. Ҳосил бўлган сувни бу усулда ҳам вакуумда ҳайдаб олинади. Колбадаги ҳарорат 80°С га етганда сувни хайдаш тўхтатилади. Ҳосил бўлган смола фарфор косачасига солиб олинади.

Саволлар:1. Поликонденсатланиш реакциялари деб қандай реакцияларга айтилади?
2. Поликонденсатланиш реакциялари неча турга бўлинади?
3. Поликонденсатланиш реакцияларини бошқариб бқладими?


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling