Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Стирол билан метакрил кисолотасини турли эритувчилар иштирокида сополимерланиши


Download 1.64 Mb.
bet5/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

Стирол билан метакрил кисолотасини турли эритувчилар иштирокида сополимерланиши
Ишдан мақсад: эритувчи табиатини сополимерланиш реакциясига таъсирини ўрганиш.
Реактивлар: Стирол, метакрил кислотаси (ёки акрил ксилотаси), инициатор, диоксан, диметилформамид (ДМФ), пиридин, толуол, азобисизобутиронил, КОН нинг спиртдаги 0,1 н эритмаси, инерт газ.
Жиҳозлар: Термостат, шлиф пробкали ампулалар (5 дона), сиғими 100 см3 стакан (5 та), пипеткалар (2 та), 100 см3 сиғимли стакан (3 та), Петри косачачи (5 та), конуссимон колба (сиғими 250 см3 5 та).
Ишнинг бажарилиши: 100 см3 сиғимли стаканга 30 см3 2:1 моляр нисбатда тайёрланган стирол билан метакрил кислотасинингаралашмаси қуйилади. Мономер аралашмасининг оғирлигига нисбати 0,5 % миқдорда инициатор тортиб олиб, унга қўшилади. Инициатор эриб кетгандан сўнг 5 та ампулага шу эритмадан ташқари қолган ампулаларга 5 см3 дан толуол, диоксан, диметилформамид (ДМФ) ва пиридин қуйилади. Ампулалар инерт газ билан пуфлаб юборилади ва оғизлари беркитилиб 600 С ли термостатга ўрнатилади. Ампулалардаги эритмалар бироз қуюқлашгунча сополимерланиш реакциясини давом эттирилади. Сўнгра ампулалар совутилиб реакцион аралашмалардан бирма-бир алоҳида стаканларда ҳосил бўлган сополимер чўктириб олинади. Диоксан ва диметилформамидли эритмалар учун чўктирувчи қилиб сув олинади. Толуол ва пиридинли эритмаларга эса петролей эфири чўктирувчи қилиб олинади. Қуритиш ишлари Петри косачаларида, оғирлиги ўзгармай қолгунча вакуумли шкафда олиб борилади. Сополимерларнинг таркиби олдинги мавзудаги каби карбоксил гуруҳни тиртлаш орқали топилади. Олинган натижалар жадвалга ёзилади:




Дастлабки аралашма таркиби мол, %

Сополимерланиш вақти, мин.

Полимернинг унуми

Эритувчи

Сополимер таркиби, мол, %

Сополимерланиш тезлиги, %/мин.

М1

М2

г

%

m1

m2



























М1, М2 – стирол ва метакрил кислотасининг дастлабки аралашмадаги концентрацияси, моляр %, m1, m2 – стирол ва метакрил кислотасини сополимердаги миқдори, моляр %;


Вазифа: сополимер таркибининг эритувчи табиатига боғлиқлигини изоҳланг. Метакрил кислотасининг фаоллигига эритувчиларни таъсирини тушунтиринг.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling