Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун
Ёнувчи моддалар билан ишлаш қоидалари
Download 1.64 Mb.
|
Yumb lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Заҳарли ва ўювчи моддалар билан ишлаш қоидалари
Ёнувчи моддалар билан ишлаш қоидалари
1. Ёнувчи суюқликлар (эфир, бензол, толуол, бензин, спирт, ацетон ва бошқалар) билан ишлашда жуда эхтиёт бўлиш керак. Уларни иш столида кўп миқдорда сақлаш ярамайди. 2. Ёнувчи суюқликларни очиқ алангада ёки очиқ электр плиткасида қиздиришга йўл қўйилмайди. Уларни қиздириш керак бўлса, сув ёки ёғ ҳаммомидан фойдаланиш зарур. 3. Ёнувчи суюқликларни усти очиқ идишда қиздириш тақиқланади. Уларни оғзига қайтарма совутгич ўрнатилган колбаларда, жуда тўлатиб юбормай қиздириш керак. 4. Лабораторияда ўт чиқса, ҳовлиқмаслик, газ жўмракларини бекитиб ва оловга яқин турган ёнувчи моддаларни узоққа олиб қўйиш керак. Агар бирор идишдаги озроқ суюқлик ўт олиб кетса, уни адёл ёки асбест қоғоз билан дархол яхшилаб ўраш керак. Агар ёнаётган стол устига тқўкилса, уни қум сепиб ўчириш ёки унинг устига адёл ёпиш керак. Агар аланга ўчмаса, уни ўт ўчириш асбоби билан ўчириш ва ўт ўчириш камандасига дарҳол хабар бериш керак. Агар киши устидаги кийим ёна бошласа бу кишини адёл билан ўраб, ўтни ўчириш керак. 5. Териси куйган кишининг терисини калий пермаганетнинг қуюқ эритмаси Билан ҳўллаш ёки куйишга дори суриш лозим. Заҳарли ва ўювчи моддалар билан ишлаш қоидалари 1. Заҳарли ва ўткир ҳидли моддалар билан ишлашда иш хавони тортиб олувчи шкафда бажарилиши керак. Ишлаш олдидан шкафнинг вентиляторини ишга солиб, шкаф ичидаги ҳавони доимо тозалаб туриш зарур. 2. Заҳарли ва ўювчи моддаларни қўл билан ушлаш ярамайди, акс ҳолда, киши тери орқали заҳарланиши мумкин. 3. Металл ҳолидаги симобни тўкиб юбормаслик керак, чунки унинг буғи ҳавони заҳарлайди. Симоб билан қилинадиган иш тнука идиш устида олиб борилиши лозим, тўкилган симобни тозалаб териб олиш, қолгани устига олтингугурт сепиб қўйиш зарур. 4. Концентрланган сульфат кислотани суюлтириш керак бўлса, сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга жилдиратиб қуйиш керак, аксинча қилинса, кислота сачраши, идиш эса синиб кетиши мумкин. Терининг кислота тегиб куйган жойини олдин жуда кўп сув билан ювиб, устини сода эритмаси билан чайиш керак. 5. Терининг ишқор тегиб куйган жойини олдин сув билан яхшилаб ювиш, сўнгра суюлтирилган сирка кислота билан чайиш керак. 6. Терининг органик моддаларда куйган жойини кўп миқдорда органик эрутувчилар (спирт,бензол) билан тозалаш керак. 7. бром билан ишлашда уни хидламаслик ва ундан кузни узоқроқда тутиш керак. Бром терига туширилмаслиги лозим, чунки у терини жуда тез ва қаттиқ куйдиради. 8. Захарли ва ўювчи моддаларни майдалашда кўзойнак тақиб олиш ва резина қўлқоп кийиш керак. 9. Захарли ва ўювчи моддалар билан ишлаш бўлгандан кейин, қўлни совунлаб ювиш ва иш жойини яхшилаб тозалаш зарур 10. Металл холидаги натрийни керосин ичида сақлаш керак. Уни сувдан эхтиёт қилиб, қоғоз устида ёқиб юбориш зарур. Металл холидаги натрийнинг қолдиқларини ахлат қутиси ёки бошқа ерга ташламай, керосин ичида сақлаш керак. Натрийнинг майда қолдиқларини спиртга оз-оздан солиб, эритиб юбориш зарур. 11.Ёғ хаммоми билан ишлашда унинг температурасини термометр билан текшириб туриш керак. Ёғни ўт олиш температурасигача қиздириш ярамайди. Қизиб турган ёғ устига сув томчиси ёки реакция суюқлиги тўкилмаслиги зарур, акс ҳолда ёғ сачраши ва, ҳатто, ёниб ҳам кетиши мумкин. ПОЛИМЕРЛАНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ Стиролни эритмада полимерланиши Ишдан мақсад: Полистиролнинг молекуляр массасини ва полимер ҳосил бўлиш унумини полимерланиш вақтига боғлиқлигини ўрганиш. Реактивлар: ҳайдалган стирол, бензоил пероксиди, изопропил спирти. Жиҳозлар: 10 мл сиғимли ампулалар (4 дона), сув термостати, 25 мл сиғимли стакан (4 дона), чинни косача (4 дона), 100 мл сиғимли туби ясси колба (1 дона), вискозиметр, пипеткалар, секундомер. Ишнинг бажарилиши: 4 мл стирол ва 16 мл бензолни колбага қуйиб, унда 0,16 гр бензоил пероксид эритилади. Ҳосил бўлган эритма 4 та ампулага баравардан қилиб ўлчаб қуйилади. Ампулаларнинг оғзи кавшарланиб 600C гача қиздирилган сув термостатига қўйилади. Орадан 30 минут ўтгач 1-ампула, 60, 90, 120 минут ўтгач 2, 3 ва 4 ампулалар очилади. Қулайлик учун ампулаларни кесиб очилади ва ҳосил бўлган полимер эритмаси шиша таёқча билан қориштирилиб, 10 мл изопропил спиртли стаканларга қуйилади. Чўкмага тушган полимер эритмадан силқитиш (деконтация) билан ажратилади-да, изопропил спирти билан бир-икки марта ювилиб, олдиндан тортилган косачаларга солинади ва 600-800 С да қуритгич шкафида оғирлиги ўзгармай қолгунча қуритилади. Ҳосил бўлган полимерларни тортилади ва полимерни унуми мономер оғирлигига нисбатан фоизда ҳисобланади. Ҳосил бўлган полимерларни молекуляр массаси вискозиметрик йўл билан топилади. Полимер ҳосил бўлиши ва унинг молекуляр массасиниполимерланиш вақтига боғлиқлик графиклари чизилади. Стиролни мунчоқсимон полимерланишн Реактив ва асбоблар: хайдалган стирол (10 г), бензоил пероксид (0,2 г), поливинил спирт (0.2 г), днстилланган сув (60 мл), икки огизли, узунлиги 300 мл, диаметри эса 40 мм бўлган коргич ва қайтарма совутгич билан жихозланган реакцион пробирка (1 дона), сув хаммоми (1 дона). Реакцион пробиркага 60 мл сув солиб, унда 0,2 г поливинил спирт эритилади. Эритманинг устига 10 г стирол ва 0,2 г бензоил пероксид кўшилгач, коргич ишга солинади, сўнгра реакцион идиш кайнаш температурасигача иситилган сув хамммомига жойлаштирилади, қоргич мономер томчилари суюқликнинг х;ажмига баб-баравар таксимланадиган даражада тезлик билан айлантирилади. Сув хаммомидаги температура 80°С га тушганда, киздириш яна 6 соат давом эттирилади. Олинган мунчоксимон полимер бўлаклари днстилланган сув билан бир неча марта ювилади ва 30—40°С ли куритгич шкафда куритилади. 1-топшириқ. Чиккан полимернинг микдори аниклансин. 2-топширик. Полистирол бир неча фракцияларга ажратилиб, уларнинг солиштирма ковушоклиги ва молекуляр огирлиги топилсин Саволлар: 1. Полимерланиш реакциялари деб қандай реакцияларга айтилади? 2. Полимер билан мономернинг фарқи нимада? 3. Инициаторлар қандай моддалар? Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling