Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Download 1.64 Mb.
bet4/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

СОПОЛИМЕРЛАНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ
Стиролни метакрил кисолотаси билан сополимерланиши
Ишдан мақсад: Сополимерланиш константаларини аниқлаш.
Реактивлар: Стирол, метакрил кислотаси, инициатор, диметилформамид (ДМФ).
Жиҳозлар: ампулалар (3 та), пипеткалар (2 та), 100 см3 ҳажмли стакан (3 та), Петри косачачи (3 та), конуссимон колба (3 та), термостат.
Ишнинг бажарилиши: Учта тоза ампулага 0,015 г дан инициатор солинади ва улардан биринчисига 4 мл стирол (СТ) ва 1 мл метакрил кислотаси (МАК) қуйилади. Иккинчи ампулага 2,5 мл СТ ва 2,5 мл МАК, учинчи ампулага эса 1 мл СТ ва 4 мл МАК қуйилади. Ҳар бир ампулага 5 мл дан ДМФ ёки толуол қуйилади. Суюқликлар инициатор эриб кетгунча аралаштирилади ва ампулалар оғзи беркитилади. Ампулалар термостатга ўрнатилиб, 600 С да 20-30 минут ушлаб турилади. Реакция ўтказилган эритмалар стаканлардаги чўктирувчи (гептан) устига томчилатиб қуйилади. Чўкма фильтрланади, ювилади ва қуритилади. Ҳосил бўлган сополимерларда карбоксил гуруҳ миқдори ва ундан фойдаланиб сополимер таркиби топилади. Карбоксил гуруҳлар миқдорини топиш учун сополимер ДМФ да эритилиб, КОН нинг спиртдаги 0,1 М эритмаси билан титрланади:
α = (V1 – V2) ∙ f ∙ 0,0045 ∙ 100/g
α - карбоксил гуруҳ миқдори, % .
V1 ва V2 – полимер эритмасини ва контроль эритмани титрлаш учун сарф бўлган ишқор эритмасининг миқдори, мл.
g – полимер оғирлиги.
Карбоксил гуруҳнинг миқдоридан фойдаланиб МАК нинг сополимердаги миқдори топилади:
Х2 = α ∙ ММАК / Мф.г.

Х2 – МАК нинг сополимердаги миқдори, %, ММАК – МАК нинг молекуляр массаси, Мф.г – функционал гуруҳнинг молекуляр массаси; Стиролнинг сополимердаги миқдори Х1 = 100- Х2 дан топилади. Юқоридаги қайд этилган мономерларнинг дастлабки аралашмадаги миқдоридан ва МАК нинг сополимер таркибидаги миқдоридан фойдаланиб М1, М2, m1 ва m2 яъни дастлабки аралашмадаги мономерларнинг моляр қисми ва сополимер таркибидаги мономер звеноларининг моляр қисмлариҳисобланиб жадвалга ёзилади.


М1 ва М2 ларни концентрациясини моляр қисмга ўтказиш учун реакцияга олинган ҳажмий нисбатларни авало зичлиги орқали оғирлик қисми ўтказилади. m1 ва m2 лар эса қуйидагича топилади:

Х1, Х2 – лар мономернинг сополимердаги миқдори % (оғирл), А1, А2 – лар эса М1 ва М2 мономерларнинг молекуляр массаси.




Мономер аралашмасининг таркиби

Сополимернинг миқдори

Сополимернинг таркиби

ҳажм нисбатда

моляр қисмда

г

%

оғирлиги бўйича, %

моляр қисм

М1

М2

М1

М2







m1

m2

m1

m2






























Жадвалдаги натижалар асосида Майо-Льюис ва Файн-ман-Росс методлари билан r1 ва r2 ҳисобланади. Вазифа сифатида Q ва е ларни ҳам ҳисоблаш топширилади.




Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling