Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун
Изопреннинг стирол билан эмулсион сополимерланиши
Download 1.64 Mb.
|
Yumb lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Метилметакрилатни стирол билан сополимерланиши
Изопреннинг стирол билан эмулсион сополимерланиши
Реактив ва асбоблар: ҳайдалган изопрен, (10г), ҳайдалган стирол (15г), калий персульфат (0,1 г), натрий олеинат (4 г), дистилланган сув (60 г); уч оғизли, 300 мл сиғимли, қайтарма совутгич, қоргич ва термометр билан жиҳозланган реакцион колба ( 1 дона), буғ билан ҳайдаш колбаси (1 дона). Реакцион колбага 60 мл дистилланган сув, 4 гнатрий олеинат солиниб, яхшилаб аралаштирилади-да эмульсияга айлантирилади. Аралашма 400 С ли сув ҳаммомига туширилиб, колбага 0,1 г калий персульфат, 10 г изопрен ва 15г стирол солинади ва сополимерланиш реакцияси 6 соат давом эттирилади. Сополимерланиш тугугундан сўнг, ҳосил бўлган полимер реакцияга киришмай қолган стирол ва изопрендан буғ воситасида тозаланади.колбада қолган латекс қисмига эса хлорид кислотанинг 0,6 н ли эритмаси солиниб, сополимер чўкмага туширилади. Олинган каучуксимон сополимер 500 С атрофида вакуум-қуритгич шкафда қуритилади. 1-топшириқ. Ҳосил бўлган сополимернинг микдори аниклансин. 2-топшириқ. Сополимернинг эрувчанлиги ҳар хил органик эритувчиларда эрийдиган полистирол ҳамда полиизопреннинг эрувчанликлари билан таққосланг. 3-топшириқ. Полимерланишда содир бўладиган реакция тенгламаларини ёзинг. Метилметакрилатни стирол билан сополимерланиши Реактив ва асбоблар: ҳайдалган метилметакрилат (5 г), ҳайдалган стирол (20 г), аммоний персульфат (0,75 г), поливинил спирт (1 г), дистилланган сув (100 мл); натрий хлориднинг 10 % ли эритмаси (50 мл), уч оғизли, 300 мл сиғимли, қайтарма совутгич, қоргич ва томизгич воронка билан жиҳозланган реакцион колба ( 1 дона), 1000 С ли термометр (1 дона),сув ҳаммоми (1 дона), Бюхнер воронкаси ва Бунзен колбаси (1 дона). Колбага 1 г поливинил спирт билан 100 мл дистилланган сув солиб аралаштирилади. Ҳосил бўлган эритмага 0,75 г аммоний персульфат қўшиб 800 С гача қиздирилади ва колбага томизгич воронкада тайёрланган 5 г метилметакрилат билан 20 г стирол аралашмаси аста-секин қуйилади. Бошланғич реакция 5 соат давом эттирилади ва ҳосил бўлган эмульсия сополимер тўла чўккунча натрий хлориднинг 10 % ли эритмаси билан парчаланади. Сополимер Бюхнер воронкасида фильтрланиб, дистилланган сув билан бир неча марта ювиладива 40-500 С шкафда қуритилади. 1-топшириқ. Сополимер бензолда эритилиб, метил спирт билан фракцион чўктирилсин. Фракцияларнинг таркибидаги мураккаб эфир группалари гидролизлаш йўли билан аниқлансин. 2-топшириқ. Текшириш натижалари асосида полимернинг чўктирилиш эгри чизиғи чизилсин (ордината ўқига чўктирувчи модданинг мл ҳисобидаги миқдори, абциссалар ўқига эса чўккан полмернинг фоиз ҳисобидаги миқдори қўйилади). Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling