Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун
Download 1.64 Mb.
|
Yumb lab
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тўрсимон полимерларнинг бўкиш тезлигига эритувчи табиатининг таъсири
Ишнинг бажарилиши: кимёвий ва бошқа усуллар билан нитрон толасининг гидролизланишини сульфат кислотаси эритмалари, ва турли эритувчиларда ўтказиш.
1. Асбобнинг бутунлиги ва совутгичда сув борлигини текширилади. 2. 0,1 г нитрон толаси анализ тарозида тортиб, уни кариляр (2) га жойлапiтирилади. 3. Капиляр (2) га наъмуна ботадиган бўлгунча эритувчи қуйиб асбоб ичига полимерли косача (1) ни жойлаштирилади ва кислота эритмаси қайнагунча электр плитка (3) сида тез қиздирилади. 4. Реакция давомида хар 15 минутда полимерли косача (1 ни олиб наъмунани фильтр қоғоз орасига қўйиб сиқилади ва наъмунани аналитик тарозида тортилади. Ҳаммаси бўлиб ўлчаш 5—10 марта такрорланади. Худди шу ишни бошқа эритувчиларда ҳам такрорланади. Топшириқ а) нитрон толасининг кислотали ва бошқа эритувчиларда гидролиз механизмини ёзинг ва тушунтиринг; б) наъмуна оғирлигини вақтга боғлиқ графигини чизинг ва унинг йўналишини тушинтиринг. Тўрсимон полимерларнинг бўкиш тезлигига эритувчи табиатининг таъсири Ишнинг мақсади: вулқонланган натрий бутадиен каучуги (резина) нинг толуол ва этилацетатда бўкиш тезлиги ва бўкиш коэффициентини ўлчаш. Реактивлар: СКБ-2 резинаси, толуол, этилацетат. Жиҳозлар: набухометр (2 дона), секундомер, резина нок, аналитик тарози. Ишнинг бажарилиши: Бўкиш тезлиги набухометрда ҳажмий усул билан ўлчанади. 0,1-0,2 г атрофида 2 та резина бўлакларини аналитик тарозида тортиб бирига толуол, иккинчисига этилацетат солинган, аввалдан даражаланган набухоьетрларга туширилади. Резинанинг бўкишини ҳар икки эритувчида паралел ҳолда ҳар 10 дақиқада 3 соат давомида ютилган суюқлик миқдорини ўлчаш орқали аниқланади. Натижаларни ёзиш шакли: Текширилаётган системалар: Шартли белгилар: t-тажриба бошланишидан ўлчанаётган вақт, дақиқа; h-набухометр найчасидаги суюқлик баландлиги (даражаланган найчадаги бўлинишларга тўғри келадиган суюқлик миқдори набухометрда кўрсатилган); V1-ютилган суюқлик ҳажми, мл; m0-резинанинг дастлабки оғирлиги, г; q-максимал бўкиш даражаси, p-суюқликнинг зичлиги.
Олинган натижалар асосида бўкиш даражаси q ва lg(q- q) нинг вақтга боғлиқлик графикларини иккала эритувчи учун ҳам чизилади. Резинанинг толуол ва этилацетатдаги бўкиш доимийларини lg(q- q)= lgq - k.t тенглама асосида топилади. lg(q- q) нинг вақтга боғлиқлик графигидагидаги тўғри чизиқ оғишнинг тангенс бурчаги k (бўкиш доимийси) нинг қийматини беради. Топшириқ. Резинанинг иккала эритувчида бўкиш тезликлари ҳар хил бўлишини тушунтиринг. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling