Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Гомоген шароитда ацетилцеллюлоза ҳосил қилиш


Download 1.64 Mb.
bet10/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

Гомоген шароитда ацетилцеллюлоза ҳосил қилиш.
Реактив ва асбоблар: пахта момиғи (5 г), сувсиз сирка кислота (60 мл), сирка ангидрид (20 мл), солиштирма оғирлиги 1,84 бўлган сульфат кислота (0,5 мл); 250 мл сиғимли, кенг оғизли, зич беркитадиган қопқоқли шиша идиш (1 дона), З л сиғимли стакан (1 дона), сув ҳаммоми (1 дона) Бюхнер воронкаси (1 дона).
Шиша идишнинг температураси 15°С га туширилиб, унинг ичига 5 г пахта момиғи, 20 мл сувсиз сирка кислота, 20 мл сирка ангидрид ва 0,5 мл сульфат кислота солинади. Аралашма 40°С ли сув ҳаммомида 4–5 соат иситилади. Бу вақт ичида момиғи триацетилцеллюлозага, айланиб, аралашмада эриб кетади. Ҳосил бўлган қуюқ қиёмсимон (сарғиш рангли) эритмага сувсиз сирка кислотадан яна 40 мл қўшилади ва 0°С ли сув солинган стаканга аста-секин қуйилади. Бу вақтда целлюлозанинг триацетат эфири паға-паға бўлиб чўкади. У сувда 24 соат сақланади, сўнгра Бюхнер воронкасида сульфат ионлари йўқолгунча ювилади ва қуритилади.
1-топшириқ. Ҳосил бўлган ацетилцеллюлозанинг миқдори аниқлансин.
2-топшириқ. Ацетилцеллюлозадаги ацетил группалар миқдори аниқлансин.

Саволлар:
1. Полимерлар қандай кимёвий хоссаларга эга?
2. Полимерланиш даражаси нима?
3. Макромолекулаларнинг полимерланиш даражасини оширувчи ва камайтирувчи ўзгаришлар нималардан иборат?
4. Ингибиторлар қандай моддалар?

Карбоксиметилцеллюлоза ҳосил қилиш
Ишнинг мақсади: таркибида карбоксил гуруҳ тутган целлюлоза олиш.
Реактивлар: ишқорий целлюлоза, натриймонохлорацетат, метил спирти.
Жиҳозлар: 250 мл сиғимли оғзи махкам ёпиладиган колба – 1 дона, чайқатиш асбоби, Бюхнер воронкаси, чинни косача, Сокслет асбоби, 1 л ли стакан.
Ишнинг бажарилиши. Целлюлозага концентрланган ишқор эритмаси таъсир эттирилса, ишқорий целлюлоза ҳосил бўлади. Натижада целлюлозанинг кимёвий ва физик-кимёвий хоссалари ўзгаради.
Таркибида 30 % атрофида альфа-целлюлоза бўлган ишқорий целлюлозадан 10 г ва натриймонохлорацетатдан 8 г чинни косачага шиша таёқча билан 20 минут давомида яхшилаб аралаштирилади. Аралашма 250 мл ли колбага солиниб, чайқатиш асбоби ёрдамида 1 соат чайқатилади. Шундан сўнг колба олдин 450 С ли термостатда 4 соат, сўнгра уй ҳароратида бир неча соат сақланади. Ҳосил бўлган модда 60 мл сувда эритилиб, 1 л ли стаканга қуйилади. Стакандаги эритмага аста-секин метил спирти қуйилса, карбоксметилцеллюлоза чўка бошлайди. Чўкма Бюхнер воронкасида фильтрлаб олиниб, ҳовончада озгина метил спирти билан аралаштирилади-да, яна фильтрланади. Карбоксметилцеллюлоза таркибида ош тузини йўқотиш учун у Сокслет асбобига солиниб, метил спирти билан 24-24 соат экктракция қилиниши керак.
1-топшириқ. Ҳосил бўлган карбоксметилцеллюлозанинг миқдори аниқлансин.
2-топшириқ. Карбоксметилцеллюлозанинг эфирланиш даражаси аниқлансин.


Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling