Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Download 1.64 Mb.
bet7/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

ПОЛИКОНДЕНСАТЛАНИШ РЕАКЦИЯЛАРИ
Фенолни бензалдегид билан поликонденсатланиши.
Реактив ва жиҳозлар: кристалланган фенол (18 г), бензальдегид (20,4 г), хлорид кислота (0,8 г), қайтарма совуткич билан жиҳозланганюмалоқ тубли колба, сув ҳаммоми, термометр, чинни идиш.

Кўрсатилган миқдордаги фенол, бензальдегид ва хлорид кислота колбага солиниб, сув ҳаммомида 80º-90º С дп 5 соат қиздирилади. Ҳосил бўлган смола нейтраллангунча сув билан ювилиб термошкафда қуритилади.



Қайтарма совуткич ва сув ҳаммоми билан жиҳозланган туби юмалоқ колба

Топшириқ. Поликонденсатланиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотнинг миқдори аниқлансин.



Мочевинанинг формальдегид билан поликонденсатланиши
Ишдан мақсад: Мочевина-формальдегид смоласини олиш.
Реактивлар: мочевина, 40 %ли формальдегид, 25% ли аммиак, этил спирти.
Жиҳозлар: думалоқ тубли тескари совутгич ўрнатилган колба, термометр, сув ҳаммоми.
Ишнинг бажарилиши: Формалиннинг 40 % ли эритмасидан 26,5 г олиб, унга 25 % ли аммиакдан 0,65 г қўшилади ва тескари совутгич ўрнатилган думалоқ тубли колбада ярим соат давомида қиздирилади. Шундан сўнг эритма қайноқ ҳолида фильтрланиб, унинг рН текширилади. Эритманинг рН-7,6-7,8 дан кам бўлган тақдирда, эритмага бироз аммиак қўшилади. Сўнгра фильтратга мочевинадан дастлаб 3,75 г солиниб, аралашма ярим соат давомида қиздирилади ва яна аралашма устига 3,75 г мочевина билан бирга 5 мл этил спирти қўшилади. Эритманинг рН муҳити 4,6-5,0 га етгунига қадар аралашма 800 С да қиздирилади. Одатда аралашманинг рН қиймати 4,6-5,0 га 2-3 соатдан кейин келади. Тиниқ қиёмсимон реакция маҳсулотини чинни косачага солиб, 50-70 мм босимда 70-800 С атрофида вакуум шкафда буғлатилади. Маҳсулот қуюқ қиём даражасига етганда 450С да шишасимон ҳолатга келгунга қадар қуритилади.
Вазифа:
1. Реакция тенгламасининг ёзинг.
2. Полимернинг эрувчанлигини аниқланг.
3. Полимернинг суюқланиш температурасини аниқланг.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling