Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун
Download 1.64 Mb.
|
Yumb lab
Факультет декани: Н.Х. Тўхтабоев
ЮҚОРИ МОЛЕКУЛЯР БИРИКМАЛАР КИМЁСИ ЛАБОРАТОРИЯСИДА ИШЛАШ ҚОИДАЛАРИ Умумий қоидалар 1. Лабораторияда ишлаган вақтда озодалик, тартиб, тинчлик сақлаш ва хавфсизлик техникасининг барча қоидаларига риоя қилиш керак. 2. Тартибсиз, бепарволик ва шошмашошарлик билан ишлаш тажрибанинг нотўғри чиқишига ва лабораторияда бахтсиз воқеалар юз беришига сабаб бўлади. Лабораторияда сув ичиш, чекиш ва овқат ейиш тақиқланади. 3. Газ, сув ва электр билан ишлаганда иш тамом бўлди дегунча жўмракларни бекитиб, электрни ўчириб қўйиш керак. 4. Водопровод раковинасига қоғоз, қум, қаттиқ моддалар, кислота, ишқор, олтингугурт бирикмалари, ёнувчи суюқликлар қуйиш ярамайди. 5. Ҳар хил идишлар ва лаборатория асбобларини саранжомлик ва эҳтиётлик билан ишлатиш керак. 6. Ҳар бир ишни раҳбарнинг рухсати билан бошлаш керак. Иш плани дафтарчага тўла ёзилиб, уни раҳбар тасдиқлаган бўлиши лозим. Ўтказилаётган тажрибага алоқаси бўлмаган ишлар билан лабораторияда шуғулланиш ярамайди. 7. Ҳар бир ишни бошлаш олдидан идиш ва асбобларни яхшилаб кўздан кечириш зарур. Уларнинг тўғри йиғилганлигига ва тайёрланган реактивларнинг миқдори тўғри эканлигига қаноат хосил қилингандан кейингина ишни бошлаш мумкин. 8. Иш техникасига бутунлайтушуниб олмасдан туриб, тажрибани бошлаш ярамайди. 9. Иш столининг устини ҳар хил асбоблар, идишлар, реактивлар, қоғозлар билан тўлатиб юбормай, уни тартибли ва озода тетиш керак. 10. Химия лабораториясида раҳбарсиз ёки лабораториясиз бир кишининг ўзи ишлаши қатиян тақиқланади. 11. иш бошлаш олдидан, реакция учун ишлатиладиган моддаларнинг хоссаларини (қайнаш ва суюқланиш температураси, ёнувчанлиги, заҳарли эканлиги, ўювчанлиги ва бошқа хоссаларини) билиб олиш зарур. 12. Агар ишлатиладиган моддалрнинг сачраш хавфи бўлса (кислота ва ишқорни катта идишдан кичик идишга қуйиш, тузларни суюқлантириш, ўювчи ва ўткир моддаларни ҳовончада майдалаш ва бошҳаларда), ҳамма вақт кўзойнак тақиб олиш зарур. 13. Вакуум ҳосил қилувчи асбоблар билан ишлашда (вакуумда моддаларни ҳайдаш, вакуум-шкаф ва эксикаторларда моддалрни қуритиш каби ишларда), металл ҳолидаги натрий билан ишлашда ва моддалрнинг суюқланиш температурасини сульфат кислотада аниқлаш вақтида ҳам кўзойнак тақиб олиш шарт. 14. Қиздириш асбобларининг ёки реакция вақтида газ ажралиб чиқиши мумкин бўлган идишларнинг оғзида маҳкам бекитмай, ҳаво кириб турадиган жой қолдириш зарур. 15. Реакция бораётган, қиздирилаётган ва моддалар аралаштирилаётган асбоблар устига энганмай ишлаш керак. 16. Шиша капиллярлар ва найлар билан ишлашда эхтиёт бўлиш керак, акс ҳолда, қўлни кесиб олиш мумкин. Шиша найларнинг оғзига пробка тиқишдан олдин, най оғзини газ горелкасида суюқлантириб, қирраларни йўқотиш зарур. Пробкани эса глицерин билан мойлаб, шиша най оғзига охисталик билан киритиш керак. Download 1.64 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling