Юқори молекуляр бирикмалар кимёси фанидан лаборатория машғулотлари учун


Карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) нинг эфирланиш даражасини аниқлаш


Download 1.64 Mb.
bet11/22
Sana15.09.2023
Hajmi1.64 Mb.
#1678825
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22
Bog'liq
Yumb lab

Карбоксиметилцеллюлоза (КМЦ) нинг эфирланиш даражасини аниқлаш
Бу усул КМЦ нинг мисли тузини ҳосил қилиб, ундаги мис миқдорини аниқлашга асосланган. КМЦ нинг мисли тузи қуйидагича ҳосил қилинади. КМЦ нинг натрийли тузидан 8 г олиб, 1 л ли стаканда 800 мл дистилланган сувда эритилади. Эритма сульфат кислотанинг 0,1 н ли эритмаси ёрдамида фенолфталеин иштирокида нейтралланади. Эритма кучсиз кислота муҳити ҳосил қилиши учун унга 0,1 н ли сульфат кислота эритмасидан 5 мл қўшилади. Ҳосил бўлган тиниқ эритма фильтрланиб, унинг устига мис сульфатнинг 0,25 н ли эритмасидан бюретка ёрдамида 150 мл қуйилади. КМЦ нинг мисли тузи тўла чўкиши учун у уй шароитида 20 минут сақланади. Сўнгра КМЦ нинг чўктирилган мисли тузи чинни ҳовончага оҳисталик билан олинади. Ҳовончадаги туз устига 30 мл этил спирти солиб аралаштирилади ва спиртнинг 20 % ли эритмаси билан бир неча марта декантация қилинади. Сўнгра тузга яна 30 мл спирт қўшилиб, у яна 3-4 марта ювилади. Натижада туз таркибидаги сульфат ионлари ювилиб кетади. КМЦ нинг тозалаб ювилган мисли тузини сқиб, унинг таркибидаги суюқлик чиқариб юборилади-да тузнинг ўзи соат шишасига солиниб, 400 да 20 минут қуритилади. КМЦ нинг ҳосил бўлган тузи майдаланиб, ундаги миснинг миқдори ва намлиги аниқланади. Мис миқдорини аниқлаш асосида КМЦ нинг эфирланиш даражаси топилади.
Миснинг миқдори қуйидагича аниқланади:
250 мл ли конуссимон колбага КМЦ нинг мисли тузидан 05,-0,6 г ва дистилланган сувдан 100 мл солинади. Натижада тузнинг сувдаги суспензияси ҳосил бўлади. Унинг устига амиакнинг 5% ли эритмасидан 5-8 мл томизилади. Агар суспензия тинмаса, аммиак эритмасидан 2-3 мл қуйилади. Бунда эритма оқара бошлайди. Сўнгра эритма устига сирка кислотанинг 6 н ли эритмасидан 5 мл ва 15 г калий йодид солинади. Орадан 2 минут ўтгач, эритма натрий тиосульфатнинг 0,1 н ли эритмаси билан титрланади.
КМЦ даги мис миқдори қуйтдагича топилади:

Мис миқдори= α ∙ 0,006357 ∙ 100 / ß
бунда α0,1 н ли натрий тиосульфат эритмасининг титрлашга сарфланган миқдори, мл хисобида; ß - КМЦ нинг мутлақо сувдаги оғирлиги, г; 0,006357 – натрий тиосульфатнинг 0,1 н ли эритмасидаги 1 мл га тўғри келган миснинг миқдори, г.
Сўнгра КМЦ нинг эфирланиш даражаси () қуйидаги формула билан ҳисоблаб топилади.

 = Cu ∙ 100 / 12,67

бунда: Cu – миснинг миқдори, %; 12,67 КМЦ нинг моноэфирдаги мис миқдори.



Download 1.64 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   22




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling