Юрак аритмиялари


Пассив эктопик комплекслар ва ритмлар


Download 137.5 Kb.
bet6/9
Sana02.05.2023
Hajmi137.5 Kb.
#1421306
TuriПротокол
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
ЮРАК АРИТМИЯЛАР1

Пассив эктопик комплекслар ва ритмлар. Эктопик ритм деб СТ сидан ташкарида жойлашган учокларда пайдо буладиган ритм аталади. Пассив эктопик ритм СТ сининг автоматизмининг бузилиши еки ундан йуналаетган импульс йули блокланиши туфайли II ва III–чи эктопик марказларнинг ритм хайдовчиси ролини олиши туфайли пайдо булади. Актив эктопик ритмлар еки комплекслар эса фаоллиги баланд эктопик учокларнинг синус ритмини вактинча еки доимий блоклаши натижасида уларни ритм хайдовчисига айланиши туфайли пайдо булади.
Булмачалар эктопик ритми – импульс чап еки унг булмачанинг аник бир учогидан пайдо булади. Беморда бу узгариш туфайли пайдо булувчи шикоятлар булмайди. Клиникаси асосий касаллик белгилари билан кечади.
ЭКГ: унг булмача эктопик ритмида Р тишча II, III ва aVF еки V1-V6 да манфий еки айтилган хамма тармокларда (II, III, aVF, V1-V6) баравар манфий булади. Агар импульс унг булмача ва тож синус венасида пастки кисмида жойлашган булса манфий P тишча II, III, aVF топилади, V1-V6 да икки фазали еки манфий; I, aVR да – Р тишча мусбат, P-Q интервал кискарган, QRST комплекс эса узгармаган.
Чап булмача эктопик ритми: манфий Р тишча II, III, aVF, V3-V6 да, aVRда – мусбат. P-Q интервал давомийлиги нормал. Чап коринча эктопик ритмининг жуда хос белгиси бу V1 да Р тишчанинг “килич ва калкон” шаклида узгариши.
Атриовентрикуляр кушилма эктопик ритми. Бу холда минутига 30-60 гача булган а-в ритм пайдо булади. Импульс булмачаларга ретроград, коринчаларга эса антеград равишда таркалади. Клиник манзараси касалликнинг огирлигига боглик. Огир кечишида хушдан кетиш, бош айланиши, юракда огриклар пайдо булади. ЭКГ узгаришлари икки хил булади: 1. А-В эктопик ритм коринчаларнинг олдин кискариши билан – бунда Р тишча манфий булиб QRS комплекси ва Т тишча орасида жойлашади. R-P интервал 0.20 cекдан кам.
2. Эктопик коринчалар ритми хам булмача, хам коринчанинг баравар кискариши билан – P тишча топилмайди, QRS комплекс узгармаган, ритмик.
Эктопик а-в ритмдаги ва а-в пароксизмал ва нопароксизмал тахикардиядаги ЭКГ манзараси бир хил, лекин ритм тезлиги хар хил: минутига коринчаларнинг 30-40та кискариши эктопик ритм хисобланади, минутига 60-140та кискариш – а-в нопароксизмал тахикардия хисобланади, 140 тадан купрок булса – а-в пароксизмал тахикардия хисобланади.
Даволаш: асосий касалликни даволаш, каттик брадикардияда холинолитиклар, бетта-стимуляторлар, эффект булмаса – кардиостимуляция.
Суправентрикуляр ритм хайдовчиси миграцияси. Бу ритм учогининг утказувчи система буйича булмачалардан а-в кушилмага ва шу ердан оркага аста силжиб боришидир. Клиник манзараси йук.
ЭКГ: 1. Булмачалараро дайди ритм. Бунда Р тишча бошида нормал (синус ритми), кейин деформацияланган (булмачалар юкори кисми), кейин манфий (булмачалар пастки кисми). Р-Q еки P-R интервал оралиги хар хил булиши мумкин.
2. СТ ва а-в кушилма ораси дайди ритми. ЭКГ: Бунда Р тишча циклдан циклга утган сари амплитудаси кичраяди, деформацияланади, изоэлектрик булади ва яна нормал холатга кайтади. А-В тугунчага етиб борганда QRS комплекс билан кушилиб кетади ва манфий булиб QRS комплексдан сунг жойлашади (коринчалар булмачалардан олдин кискаради). P-Q интервал кискаради. Кейин нормаллашади.
Даволаш: асосий касалликни.
Коринчалар идиовентрикуляр ритми. Бунда I (СТ) ва II (а-в тугунча) автоматизм марказлари блокланади ва натижада III автоматизм маркази ритм хайдовчиси ролини узига олади (Гис тутами оекчалари еки Пуркинье толалари). Клиникасида брадикардия топилади (минутига 30-40 кискариш), юрак ритми тугри, жисмоний зурикиш еки атропин таъсирида купаяди. Купинча МАС синдроми пайдо булади. Бу ритмли беморларда коринчалар тахикардиясига, милтилловчи ва хилпилловчи аритмияларга, коринчалар асистолиясига мойиллик булади. Идиовентрикуляр ритм юракнинг улим олди терминал ритми булиши мумкин.
ЭКГ: 1. Минутига >30-40 булган тугри ритмли брадикардия. 2. QRS комплекси деформацияланган, кенгайган, 0.12 сек. дан кенгрок. 3. Унг коринча идиовентрикуляр ритмида V4-V6да ва aVLда QRS комплекс кенг. V1, V2, III, aVF да кенг ва чукур S тишча. 4. Чап коринча идиовентрикуляр ритмида кенг QRS комплекс V1, V2 да топилади, V5, V6 да кенг ва чукур S тишча топилади.
Даволаш: сунъий ритм хайдовчисини урнатиш.

Download 137.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling