Юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш методлари ва алгоритмлари
Актив видеокузатув тизимларида юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш ҳусусиятлари
Download 0.96 Mb.
|
1 боб
1.3 Актив видеокузатув тизимларида юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш ҳусусиятлари
Актив видеокузатув тизимлрида юз тасвири бўйича шахсни идентификация қилиш ҳозирги кунда компютер кўриш соҳасидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Сўнги йилларда бу масалани ечиш учун кўплаб усул ва алгоритмлар таклиф этилаётганига қарамасдан, бу борада ечилиши зарур бўлган етарлича муаммолар мавжуд. Актив видеокузатув тизимлари орқали шахсни идентификация қилишни анъанавий юз тасвири орқали идентификация қилувчи тизимлар билан солиштирсак бир қанча афзалликлари ва муаммоли жиҳатларини кўришимиз мумкин. Асосий афзалликларидан бири бу идентификация қилинаётган бир шахснинг видео кетма-кетликда бир нечта нусхадаги юз тасвирлари билан ишлаш имконияти мавжкдлигидир. Агар юз тасвирини таниб олиш учун тасвир олдиндан кўрсатилган талабларга тўғри келмаса (окклюзия, ракурс, юз ифодаси ва бошқалар) ушбу юз тасвирини идентификация қилмайди. Видео орқали таниб олиш тизимларида юз тасвири қайсидир кадрда берилган талабларга тўғри келмаса бошқа кадрда тўғри келиши мумкин. Баъзи кадрларда таниб олиш учун яроқсиз бўлган юз тасвири баъзи кадрларда юқори даражада ишончли таниб олиш кўрсаткичини қайд этиши мумкин Бу эса таниб олиш самарадолиги ошишига олиб келади. Муаммоли тарафлари эса видео кетма-кетликдаги юз тасвирларини таниб олишда катта ҳажмдаги маълумотлар оқими билан ишлашлигидир. Бундай катта маълумотларни таҳлил қилиш турли мураккаб алгоритмлар билан ишлаш заруратини келтириб чиқаради. Бундан ташқари аксарият ҳолларда кирувчи кадрларнинг сифати якка тасвирларга қараганда пастроқ бўлади. Аксарият видеокузатув тизимларида юз тасвири орқали таниб олиш жараёни қуйидаги кетма-кетликдан иборат бўлади: кадрда юз соҳаси аниқланади; аниқланган юз тасвири бир хил хажмга келтирилади ва бир текислик йўналиши бўйича нормаллаштирилади; ёруғликнинг юз тасвирига бўлган таъсири камайтиришга харакат қилинади; юз соҳасидаги характерли белгилар ажратиб олинади; синов юз тасвирлари базадаги юз тасвирлари билан солиштирилади. Видео ва харакатсиз тасвир орқали таниб олиш тизимларининг биринчи фарқи видео орқали таниб олиш тизимлари юзни аниқлаш алгоритмлари билан бирга кузатиш алгоритмлари ҳам қўлланилади. Юзни кузатиш ва аниқлаш алгоритмларини биргалаик қўллаш орқали қуйидаги афзалликларга эришиш мумкин: биринчидан, тизим юзларни хилма-хил вазиятлар ва ёруғликлар бўйлаб кузатиш имконига эга бўлади; иккинчидан, кузатиш алгоритмлари юзни аниқлаш алгоритмларига қараганда камроқ хотира ва вақт талаб қилади. Кадрда юз аниқлангач, бўш ресурсларга кириш имкони пайдо бўлади. Шу вақтдан бошлаб юзни кузатиб бориш, жорий вақт режимида ишлашга эришиш учун муҳим омил ҳисобланади: учинчидан, муайян кадрда юз аниқлангач, кейинги кадрларда айни шу юзни қайта аниқлаш шарт эмас. Фақат кузатиб бориб танилган юз ва аниқланган юз ўртасидаги аълоқани текшириб борса кифоя. Видеотасвирнинг таснифлаш босқичида таниб олинган юзнинг тарихи харакатсир тасвирга қараганда юқори аниқлик қайд этади. Қуйида актив видеокузатув тизимлари орқали идентификация қилувчи тизимларнинг асосий компонкнталари тавсифини келтириб ўтамиз. Download 0.96 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling